Парламент депутати Феликс Кулов министрликлар сонини 15дан 8гача қисқартириш таклифи билан чиқди. Унга кўра, бу бюджет пулларини тежашга рдам беради.
Кулов ҳукумат таркибида саккиз министрлик ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини қолдиришни таклиф қилмоқда:
- молия министрлиги;
- тараққиёт ва тижорат министрлиги;
- инфротузум министрлиги;
- маориф министрлиги;
- мудофаа министрлиги;
- ташқи ишлар министрлиги;
- ички ишлар министрлиги;
- адлия министрлиги.
«Ҳозирги ҳукуматнинг алоҳида ва ўз-ўзича ҳисобланган Солиқ ва Божхона хизмати Молия министрлиги таркибига киритилади», — деб Кулов сўзларидан иқтибос келтиради парламент матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Кулов давлат агентликлари ва хизматлари сонини 18дан 8тагача қисқартиришни олға сурди.
Кулов тарафидан тақдим этилган лойиҳада давлат корпорацияларининг тузулиши ва улар ўз-ўзини молиялаштириш тамойиллари орқали иш юргизиши ҳақида сўз боради.