Норинда электр энергиясининг қимматлашига қарши чиққанлар қўлга олинди

923

Электр энергиясининг нархларини ошганига қарши Норинда митингга чиққанлар милиция тарафдан қўлга олинди.

Милиция 16 сентябр куни электр энергиясининг қимматлашига қарши ўтган митинг иштирокчиларини тарқатиб юборди.

Митинг ташкилотчиларидан бири Эркин Асаналиев сўзларига кўра, бир неча киши Норин марказидаги майдонга митингга чиққан.

Уларнинг асосий талаби балан тоғ худудларида яшовчилар учун уч фазали электр токи нархини қимматлатмаслик бўлганини айтади ташкилотчи.

«[...]митинга келган милиция ходимлари қўлимиздаги плакатларни йиртиб, тўрт кишини ИИБ маъмурий жавобгарликка тортиш учун ИИБга олиб борди», — дейди акция ташкилотчиси.

Норин области Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Мадина Султаналиева акция ташкилотчиларининг қўлга олинганини Kloop.kg билан суҳбатда тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, милиция митингчилар плакатлари йиртмаган ва уларга қарши ноқонуний ҳаракатларни амалга оширмаган.