Олий суд Аскаровнинг ишини қайта кўриб чиқишдан бош тортди

922

Олий маҳкама инстанцияси бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаров ишини қайта кўриб чиқишдан бош тортди. Асқаров адвокати курашни давом эттиришини айтади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Валерян Вахитова Kloop.kg билан суҳбатда у ва унинг ҳимояси остидаги шахс Олий судда икки қарорни шикоят қилган.

Олий суд Бишкек шаҳар судининг Аскаров ишини қайта кўриб чиқишдан бош тортиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган.

Аскаров адвокатига кўра, иккинчи даъво судда қаралмаган.

Азимжон Аскаров — қамоқдаги қийновларга қарши курашиб келган бозорқўрғонлик ҳуқуқ ҳимоячиси. Аскаров 2010 йилдаги миллатлар аро тўқнашувлар ортидан қўлга олинганди.

У аввалиги қуйи инстанциялар ва кейин Олий суд тарафидан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Қатор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Аскаровга чиқарилган ҳукмни қоралаб, маҳкама жараёни қонунга зид равишда ўтганини билдирган.