Видео: Россияда ўқувчи қирғизистонлик талабаларга Россияга киритилмади

876

Россиянинг олийгоҳларида таҳсил олувчи ўндан ошиқ қирғизистонлик талабалар Россияга киритилмади. Улар Федерал миграция хизматининг қора рўйхатига тушиб қолган. Ҳозирги кунгача қора рўйхатга 40 мингдан ошиқ қирғизистонлик киритилган.

14 талаба Россияга киришга рухсат ололмагач Меҳнат, ёшлар ва миграция министрлигига мурожаат қилган.

Россияга киришнинг таъқиқи сабаби талабаларга тушунтирилмаган.

Миграция министрлиги таҳминича, талабаларнинг қора рўйхатга тушиб қолишига Россиянинг қонунларини бузганлари сабаб бўлиши мумкин — бу ҳақда Kloop.kg билан суҳбатда министрлик ходими Улугбек Бокенов билдирди.

«У ерда автоматлаштирилган тизим мавжуд. Агар Москвада хорижлик қоида бузса, бу маълумот базага келиб тушади. Программанинг ўзи бу аснода фуқарони қора рўйхатга киргизади», — деди у.

Россия Миграция хизматининг қора рўйхатида 40 мингдан ошиқ қирғизистонлик бор.

Қирғизистонлик талаба Салқин Москвада ўқийди — у бу йили ўқишни тугатиши керак эди, бироқ Россияга кира олмади.

Ушбу қора рўйхат сабаб у олийгоҳдан ҳайдалиши мумкинлигидан қўрқишини айтади.

«Биз Россияда ўқидик ва охирги ўқув йилида қора рўйхатга тушиб, Россияга киролмай қолдик. Ҳозир биз барча министрликларга хат ёзиб, қўлдан келганича ҳаракат қиляпмиз. Нима учун бу рўйхатга тушиб қолганимни ўзим ҳам билмайман», — деди Салқин биз билан суҳбатда.

Россиядаги қора рўйхат хизмати бир йил аввал йўлга қўйилган — энди Россия миграция қонунларини бузган ҳар бир фуқаро бу давлатга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Фото: mail.ru