Бишкек шаҳар суди Омуркуловга оқлов ҳукмини ўз кучида қолдирди

903

Иккинчи маҳкама инстанцияси Иса Омурколовга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукмини ўз кучида қолдирди. Собиқ мэр Ғалаба боғидаги ерларни ноқонуний равишда сотганликда гумонланганди.

Бишкекнинг собиқ мэри Иса Омуркулов Бош прокуратура тарафидан Ғалаба истироҳат боғи майдонини нотўғри тасдиқлаганликда айбланганди.

Бош прокуратурага Омуркулов ўз қарори орқали боғ худудини 16 гектарга қисқартирганини иддао қилганди.

Собиқ мэр қароридан сўнг истироҳат боғи майдони 32 гектар этиб тасдиқланган. Агар мазкур қарор чиқарилмаса, боғ худудида қурилган кафе, ресторан ва кўнгил очар жойлар ноқонуний деб эълон қилиниши мумкин эди.

Қонунга кўра, боғ майдони шаҳар кенгаши депутатларининг овоз бериши орқали қисқартириш мумкин.

Омуркуловнинг ўзи унга қарши қўйилган айбловларни рад этиб, боғ майдони қонун чегарасида қисқартирилганини билдирганди.

«Ҳозир менинг юристларим ҳужжатлар билан танишяпти, улар  ўзлари аниқлик киритишади. Ҳозирча фақат шуни айта оламан», — деганди у.

Собиқ мэр 2013 йил сўнгида унга қарши очилган жиноий ишдан сўнг истеъфога кетган эди.

Омуркулов 2010 йили Бишкек мэри этиб тайинланган. Унинг фаолияти кўпчиликнинг талаш тортишига сабаб бўлиб келади.

Собиқ мэр танқидчилари уни шаҳарни янгиламаганликда ва инфротузимни ўнглай олмаганликда айбласа, унинг оқловчилари 2013 йил пойтахтда кўп янги йўлларнинг қурилишини белгилашади.