Ҳукумат сайти ҳужумга учради

580

Номаълум шахслар Қирғизистон ҳукуматининг расмий сайтига хакерлик ҳужумини ясади.

Сайтдаги носозлик 24 август кеч кузатилган — сайт манзилини терган фойдаланувчи ҳукумат сайтидан бошқа, валюта бозорига бағишланган сайтга йўлланган.

Ҳукумат матбуот котиби Гульнура Торалиева «Вечерний Бишкек» интернет рўзномасига берган интервьюсида 25 август куни носозлик бартараф этилганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, сайтнинг бузилиш сабаблари номаълум.

Қирғиз ҳукумати сайти авваллари ҳам хакерлар ҳужумига учраган — икки йил муқаддам суриялик хакерлар ҳукумат сайтини нишонга олиб, унда аксил ҳукумат митинглари ва Суриядаги жанглар тасвирланган видеоларни жойлаштирган эди.

Қирғизистон ҳукуматининг сайти машҳур WordPress платформасида ишлайди.