«Хонда Одиссей» ва «Хонда Степвагон» русумидаги икки машинанинг Ўш-Бишкек йўлида бир-бири билан тўқнашиши олти кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб билдирди Фавқулотда ҳолатлар министрлиги. Автоҳалокатда яна олти киши жароҳатланган.
Авария Ўш-Бишкек йўлида, Жалолобод областининг Тўқтўғул районидаги Учтерек қишлоғи яқинида рўй берган.
Тўқнашув оқибатида олти киши ҳалок бўлган, яна олти нафар йўловчи турли жароҳат олган. Ҳозирда жароҳатланганлар Тўқтўғул туман касалхонасига олиб борилган.
Автоҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.