Долларнинг қимматлаши бензин нархи ошишига олиб келди

803

Долларнинг қимматлаши баробарида бензин нархи ҳам ошаверади — бу ҳақда Қирғизистон нефтетрейдерлар уюшмаси хабарлади.

Нефтетрейдерлар уюшмаси ижрочи директори Улан Кулов Kloop.kg билан суҳбатда яқин кунларда бензин қимматлашини билдирди.Бошчига кўра, бунга доллар нархининг ошиши сабаб бўлади.

Кулов сўзларига кўра, жаҳон бозорида нефт маҳсулотлари долларга сотиб олинади ва Қирғизистонда сомга сотилади.

«Яқин вақтлар ичида ёнилғи нархи доллар қурбатига кўра ўзгаради», — деди у.

Экспертлар ҳозирча бензин айнан қанчага қимматлашини айта олмаяпти. Ҳозир Бишкекдаги Газпром ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида АИ-92 бензин баҳоси 36,90 сом.

Сомнинг долларга нисабатан нархи 28 февралдан 1 мартга ўтар куни тушиб кетганди — миллий валюта ўша куни долларга нисбатан 1,52 сомга арзонлаганди.

Бу ўзгарув боис  хусусий пул алмаштирувчи пунктлар 3 март куни долларни қимматроқ сотишни бошлаб, унинг нархини 56 сомдан 58 сомгача кўтариб юборган.

Ҳудди шу тариқа евро нархи ҳам ошиб, хусусий пул алмаштириш пунктларида 80 сомдан сотила бошлади. Айни пайтда евронинг расмий қурбати 74,36 сомдан ошмади.

Миллий банк маълумотларига кўра, сўнгги йиллар давомида сом бу қадар қадрсизланмаганди — 2011 йилнинг мартидан 2014 йилгача доллар баҳоси 47 сомдан 49 сомгача баҳода бўлган.

2014 йилнинг бошидан бери АҚШ доллари 5 сомга қимматлади.

Сомнинг арзонлашини Миллий банк ташқи сабабларга боғламоқда — уларга кўра, бунга Украинадаги инқироз сабаб бўлган.

Россиянинг ўз аскарларини Украинага киргизиши оқибатида рубл нархи тушиб кетди ва бу ўз ўрнида сомга ҳам таъсирини кўрсатди.