Санэпидемназоратнинг Бишкекдаги ёпган овқатланиш жойлари кўпаймоқда

799

Пойтахтдаги 700дан ошиқ умумий овқатланиш жойларининг санитар нормаларга жавоб бермаслиги уларнинг ёпилишига сабаб бўлди.

Санитар эпидемия назоратининг гигиена бўлими шифокори Умут Сатибалдиева пойтахтдаги 700дан ошиқ ресторан, кафе, ошхоналар санитар ҳолатга жавоб бермасигини ва улар вақтинчалик ёпилганини билдирди.

Шифокорга кўра, умумий овқатланиш жойлари қайта ишга тушиш учун тартибга жавоб беридиган даражада санитар ҳолатни йўлга қўйишлари керак.

Умумий санитар нормаларга жавоб бермаганлари учун, 500дан ошиқ умумий овқатланиш жойларига 1 млн сомдан ошиқроқ жарима солинди.

Шунингдек шаҳардаги ўнлаб кафелар огоғлантириш олди.

Мазкур кафелар маъмурияти 30 кун ичида санитар ҳолатни талабга жавоб берар равишда ўзгартирмаса, ёпилади.

«Агар муассасалар бизнинг талабларни бажармаётгани аниқланса, биз бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига хабар беришга мажбур бўламиз»,— деди Бишкек санитар эпидемия назоратининг озиқ-овқат ва гигиена бўлими бошчиси Мухаммадхалил Мурашев.

Қирғизистон бўйлаб эса 2000га яқин умумий овқатланиш жойлари вақтинчалик ёпилган. Улардан 100дан ошиғи эса умуман ёпилди.

Умумий овқатланиш жойларида ишлаётган 3000 киши эса ишдан бўшатилган. Бунга уларнинг ишга жойлашишдан авват тиббий кўрикдан ўтмаганлари сабаб бўлган.

Бишкекдаги текширувлар «Мадина» ҳамда «Енисей» кафеларида ўнлаб мижозларнинг заҳарланишидан сўнг бошланди.

Қонунга мувофиқ, Бишкекнинг санитар эпидемия назорати умумий овқатланиш ерларини йилига бир марта текширади.

Одатда санэпидемназорат ўзининг текширувларидан 10 кун аввал кафеларни огоҳлантирарди, бироқ бу сафар текширувлар режадан ташқари ўтди.