Талас: Митингчилар губернатор муовини ва акимни асирга олди

720

 

Талас областининг Бўў Терек қишлоғи яшовчилари вилоят губернатори муовини ва Бақай Ата райони акимини асирга олди. Намойишчилар шунингдек Талас-Тараз автойўлини ҳам тўсишган.

Областдаги олтин қазувчи корхона фаолиятидан норози Бўў Терек қишлоғининг 300га яқин яшовчиси Таласдаги асосий трассалардан бирини тўсди.

Аввалроқ намойишчилар улар олдига музокараларга келган Талас области губернатори муовини Рискелди Ботиковни ва Бақа Ата  райони акими Урмат Тинисовни асирга олган.

Маҳаллий журналист Азамат Асейинов сўзларига кўра, намойишчилар асирларни бир неча соат давомида ушлаб турган.

Митинг иштирокчиларидан бири, Раис Темиралиев буни асирга олиш деб атамади ва мулозимлар “халқ тарафига” ўтганини билдирди.

Милициянинг намойишчиларни тарқатишга қилган ҳаракатларига қарамай, улар асосий талаби — «Ширалджин» олтин кони ёпилмагунча ўринларидан жилмасликни ваъда қилмоқда.

Асейин уулунинг айтишича, Талас области маъмуриятидан митингчиларга қўнғироқ қилишиб, ҳукумат кон фаолиятини ёпгани ҳақида хабарлаган.

Бироқ намойишчилар бу сўзларга ишонмаган ва област губернатори шахсан буни тасдиқлашини талаб қилган.

Милиция 3 апрел куни эрталаб намойишчиларни қувишга ҳаракат қилганди, бироқ бу милиция ва митингчилар ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлди.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари намойишчиларга нисбатан резина ўқлардан фойдаланган, бироқ бу фойда бермаган.

Милицияга қарши чиққан намойишчилар милициянинг махсус машинасига ўт қўйган.