Қирғизистон Тожикистон билан чегарани очишни бошлади

717

Қирғизистон ҳукумати жорий йилнинг январ ойидаги Тожикистон билан чегарадаги можародан сўнг жорий қилинган чекловларни олиб ташлади. Ҳозирда чегарадиги икки ўтиш пункти тўлиқ, яна икки пункт пиёдалар учун очилган.

Тожикистон билан чегарадаги ўтиш пунктининг очилганини Қирғизистон чегара хизмати бошчиси Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, «Карамык» ва «Бордобо» ўтиш пунктларидан автомобил ва пиёдалар ўтиши мумкин.

Яна икки чегара пункти «Кулунду» ва «Кайрагач» эса фақат пиёдалар учун очилган.

Учинчи давлатлар фуқаролари эса барча пунтлардан тўсиқсиз ўтишлари мумкин.

«Чегаранинг очилиши Тожикистоннинг расмий мурожаатига кўра амалга оширилди», —деди Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда.

Тожикистон билан чегара жорий йилнинг январ ойидаги қуролли тўқнашувдан сўнг ёпилганди.

Жами етти кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган ҳодиса 11 январ куни, Қирғизистоннинг Кўк Таш қишлоғи яқинида содир бўлганди.

Ўшанда Қирғизистоннинг Кўк Таш ва Тожикистоннинг Ҳожи аъло қишлоқлари ўртасида икки давлатнинг 100га яқин чегарачилари йиғилган — бунга Қирғизистоннинг талаш ҳудудда олиб бораётган йўл қурилиши ишлари сабаб бўлган.

Кўк Таш қишлоғи яшовчилари ва Қирғизистон чегара хизматига кўра, биринчи бўлиб тожикистонлик чегарачилар ўт очган. «Вечерний Бишкек» газетаси биринчи бўлиб ўқ узган кимсанинг исмини ҳам ошкор қилишга улгурди — рўзномага кўра, у Тожикистон чегара хизмати полковниги Ханифов.

Қирғизистон чегара хизмати тарқатган матбуот релизида тожикистонлик чегарачиларнинг Қирғизистоннинг Кўк Тош қишлоғи яқинидаги сув деворини портлатиш учун миномётлардан фойдалангани айтилади.

«Қирғизистоннинг Боткен облати ва Тожикистоннинг Сўғд водийси бўйича Худудий Чегара бошқармаси бошчилари учрашуви пайтида тожик тарафга портламай қолган миномётнинг ўқи кўрсатилди», — деб ёзилади хабарда.

Йўл тўсишлар

2013 йилнинг декабр ойи ўрталарида чегара яқинида яшовчи қирғизистонликлар ва тожикистонлилар ўртасида можаро юз берганди.

Можаро пайтида қирғизистонликлар Тожикистонга олиб борувчи йўлни тўсишганди.

Вице премьер Токон Мамитовнинг Тожик анклави Ворухни айланиб ўтувчи йўл қурилиши бошланиши ҳақидаги ваъдаларидан сўнг Оқсой қишлоғи яшовчилари Исфара-Ворух йўлини очди.

Транспорт ва коммуникация вазирлиги матбуот котиби Қиличбек Досумбетовнинг билдиришича, 20 декабр куни йўл қурилиши бошланганди.

«20 декабр куни Ворух анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилишини бошлаш ҳақида қарор чиқарилганди. Қурилиш ишларига икки булдозер ва битта экскаватор жалб қилинди», – деганди Досумбетов.

Унинг сўзларига кўра, йўл қурилиши 2013 йилнинг баҳорида бошланган, бироқ айрим муаммолар туфайли қурилиш тўхтатилган.

Қирғиз-тожик чегарасида юз берган навбатдаги можародан ва уч кун ичида йўлнинг ёпилиб туриши йўл қурилишини қайта тиклашга сабаб бўлди.

Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда чегарада ҳолат «стабил» эканини айтди.

«Ворух-Исфара йўли очилди, Боткен-Исфана трассаси эса аввалроқ очилганди» , – деганди котиб.

Исфара-Ворух йўли 19 декабр куни Оқсой қишлоғи яшовчилари тарафидан тўсилганди.