Келдибеков тарафдорлари уни СИЗОдан уй қамоғига кўчиришни талаб қилди

429

«Коррупция»да айбланиб қўлга олинган депутат Ахматбек Келдибековнинг 200га яқин тарафдорлари уни СИЗОдан уй қамоғига кўчиришни талаб қилди.


 

Келдибеков тарафдорларининг йиғини Бош прокуратура биноси олдида ўтмоқда — улар депутатга нисбатан жазо чорасини ўзгартириб, тергов изоляторидан уй қамоғига чиқаришни талаб қилмоқда.

Ҳозирча мухолифатдаги сиёсатчи тарафдорлари сони 200 одамдан ошмади, бироқ митинг ташкилотчилари акция сўнгида унинг иштирокчилари 1000дан ошишини ваъда қилмоқда.

Митинг тинчлик акцияси қатори ўтмоқда — акция иштирокчилари қўлларида шиорлар ёзилган плакатлар ушлаб олган ва саҳнадан қўлга олинган депутат тарафдорлари уни қўллаб сўз сўзламоқда.

Депутат Ахматбек Келдибеков 2013 йилнинг 20 апрел куни қўлга олинганди.

У Давлат солиқ хизмати бошчиси лавозимида коррупцияга боғлиқ қатор жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Мухолифатдаги сиёсатчи ўзининг қамоққа олинишини кутган ва ўзининг айбсиз эканини билдириб, видео ёзув қолдирган. Унга кўра, депутатга қарши қўйилаётган айбловлар сиёсий таъқиб самараси.

Депутатнинг қўлга олиниши Қирғизистонда қатор норозиликларга сабаб бўлди. Келдибеков тарафдорлари икки кун мобайнида Ўш ва Иркештомни боғловчи йўлни тўсиб қўйишди.