Депутат Турсунбай Бакир уулу мактабларда Валентин кунини нишонлашга чек қўйишни таклиф қилди. Депутатга кўра, бу байрамни нишонлаш «шайтон йўли».
Парламент йиғинида сўзга чиққан депутат одатан 14 февралда ўтувчи Севишганлар кунини мактабларда ўтишига тақиқ қўйишга чақирди.
Бакир уулу мазкур масалани ҳар йили феврал ойи бошида кўтаради. Унга кўра, Валентин кунини нишонлаш — «шайтон йўли».
Депутат парламент спикеридан бу масалани қараб чиқишни ва ўз назоратига олишни сўради.