Саруу яшовчилари Балиқчи-Қорақўл йўлини тўсди

629

15 ҳамқишлоғининг қўлга олинганини иддао қилган сарууликлар 2 феврал куни Билиқчи ва Қорақўлни боғловчи йўлни тўсди.  

Саруу қишлоғи яшовчилари йўлни қишлоқнинг 15 яшовчиси қамоққа олинганига жавобан тўсган — бу ҳақда қишлоқ яшовчиси Замир Мендебаев Kloop.kg билан суҳбатда билдирди.

Унинг сўзларига кўра, спецназ қишлоқ яшовчилари уйида тинтув ўтказган.

Ички ишлар министрлиги тарқатган баёнотда эса, қишлоқнинг 20га яқин яшовчиси қўлга олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ёзилган.

Милицияга кўра, тинтувга қидирувга берилган ва оммавий тартибсизликлар уюштирганликда гумонланган Айбек Сарибаевни қидириш ишлари сабаб бўлган.

Милиция талқинига мувофиқ, қўлга олиш пайтида Сарибаев қочиб кетишга ҳаракат қилган, бироқ автоҳалокатга учрагач, милиция тарафидан қўлга олинган.

«Кумтор» атрофидаги масалалар мухолафат ҳамда ҳукумат ўртасидаги катта тортишувларга туртки бўлиб келяпти.

2013 йилнинг 7 октябрида Қорақўлда ўтган митинг қатор зўравонликларга сабаб бўлганди.

Намойишчилар аввал Иссиқкўл области ҳукумат вакили Эмил Каптагаевни асирга олган ва икки марта Иссиқкўл област маъмуриятини босиб олишга уринганди.

Иккинчи уринишдан сўнг милиция намойишчиларни тарқатиб, Каптагаевни асирдан бўшатди. Ўша куни тунда эса 23 митингчини қўлга олганини билдирди.

Бу эса ўз ўрнида Саруу қишлоғидаги намойишларга сабаб бўлди ва Балиқчи-Қўракўл йўлининг йил бошидан бери иккинчи марта тўсилишига олиб келганди.

Қорақўлдаги митингларга муносабатини билдирган ҳукумат мухолафат кучларига ўз кучини 2015 йилги парламент саайловларида синашни таклиф этганди.

Айни пайтда митингчиларни қўллаётган мухолафат эса норозилик акцияларини давом эттиришини билдирганди.

Жорий йилнинг июн ойи бошида ҳам Иссиқкўл областида «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида митинглар ўтказилганди.

Мазкур коннинг етмиш фоизига Канаданинг «Центерра Голд» компанияси эгалик қилади.

Иссиқкўлдаги намойишчилар конга олиб борувчи ягона йўлни бир неча кун давомида тўсиб, кон фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур қилган эди.

30 май куни кечқурун митингчилар «Кумтор» конига электр энергиясини етказиб берувчи электр станциясини босиб олиб, конни электр тармоғидан узганди.

Иссиқкўллик намойишчилар «Кумтор» олтин конини миллийлаштиришни ва унинг фойдасидан кўпроқ қисми Иссиқкўл областига ажратилишини талаб қилганди.

Иссиқкўл областига борган ҳукумат бошчиси Жанторо Сатибалдиев митингчилар билан сўзлашувлар олиб борди ва оқибатда улар норозиклик акциясини тўхтатиб корхона қайта ишга тушганди.

Сатибалдиев намойишчиларга «Кумтор» бошқариш тизимида ўзгартиришлар киритилишини айтиб, яқин кунларда вилоятга 120 миллион доллар сармоя жалб қилинишини ваъда қилганди.
gry automaty za darmo