Бош вазир Боткен областида «ташаббуснинг йўқлиги»дан норози

596

Ҳукумат бошчиси Жантўрў Сатибалдиев 2013 йилда воҳаларнинг ривожланиши бўйича йиғинда Боткен области ҳукуматини «ғайратсизлик» ва «боқимандалик кайфияти» учун танқидга олди.

Сатибалдиев Боткен областига 28 январ куни «Кок-Таш — Ак-Сай» йўл қурилиши билан танишиш ва областнинг 2013 йилдги ижтимоий ва иқтисодий ривожи бўйича якуний йиғинни ўтказиш учун борди.

Ҳукумат бошчиси матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, Бош вазир Боткен области ҳукумати фаолиятидан қониқмаган ва уларни «ташаббуссизлик» ва «ғайратсизлик»да айблаган.

«Маҳаллий ҳукуматда ташаббус йўқ, мен маҳсулдор ишни кўрмаяпман. Бундан ташқари, маҳаллий даражадаги барча муаммоларнинг ечимини Бишкекка боғлаяпсиз. Агар хоҳиш бўлса, уларни ўз ўрнида дарров ҳал қилиш мумкин эди», — деди у.

Сатибалдиев шунингек, маҳаллий ҳукумат областни ривожлантириш юзасидан ҳеч бир ташаббус кўрсатмаётганини ҳам билдирган.

«Област губернатори ҳам, Қадамжой райони акими ҳам [Бургўнда] массивини яхшироқ қилиш таклифи билан мурожаат қилмади», — билдирди премьер.

Боткен области  — марказий ҳокимият ўрнашган Бишкекдан энг узоқда жойлашган ва марказий ҳокимиятдан ёрдам олиб келади.

Спикер билдирувларига кўра, 2013 йилда республика бюджетидан областга 330 млн сом ажратилган.

Сатибалдиев Боткен областидаги ҳосилдор ерларга эга қишлоқ округларига ёрдам бериш тўхтатилишини билдирди.

«Бугун қишлоқ округлари бошчилари ер билан ишлашни унутиб қўйишди. Улар дангасага айланиб қолишди. Аҳолини фойдали ишларга жалб қилиш ўрнига улар миш-миш тарқатиш билан шуғулланяпти», — деди у.

Ўз ерларида табиий бойликларнинг кўплиги ва қишлоқ хўжалик ишларига муносиблигига қарамай, Боткен области энг қашшоқ област ҳисобланади.

Сўнгги ойлар ичида Боткен области Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасидаги тўқнашувдан сўнг диққат марказда қолиб келмоқда.