Меҳнат, миграция ва ёшлар министрлиги январ бошидаги иш кунларини кейинги дам олиш кунларига кўчиришни тасдиқлади. Бу 2014 йилнинг биринчи ҳафтаси дам олиш кунлари бўлишлигини англатади.
2, 3 ва 6 январ кунлари Меҳнат министрлиги тарафидан дам олиш кунлари деб эълон қилиниб, бунинг ўрнига келгуси уч шанба — 11, 18 ва 25 январ иш куни деб тайинланди.
Бу тариқа ҳукумат янги йил байрамидан сўнгги узоқ таътиллар анъанасини давом эттирди.