Ҳукумат вакиллари парламентнинг «Кумтор» бўйича йиғинига келмади

639

«Кумтор» олтин қазиш кони масаласи муҳокама қилинган парламент қўмитаси йиғинига ҳукумат вакилларидан ҳеч ким келмади.

Инсон ҳуқуқлари, Конституция қонунчилиги бўйича қўмита бугун «Кумтор» олтин қазувчи компанияга эгалик қилиш, бошқариш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Бироқ муҳокама йиғинига ҳукумат вакилларидан қарийб ҳеч ким қатнашмаяпти.

Қўмита раиси Эркин Алимбековга кўра, Бош вазир дафн маросимига кетган, унинг муовинлари эса оғриб қолган. Йиғинда депутатлардан ташқари Солиқ хизмати етакчиси ва Бош прокурор муовини иштирок этяпти.

Алимбеков йиғинга иштирок этмай ҳукумат вакиллари халққа нисабатан «етарли эътибор бермай» муносабат кўрсатмоқда.

«Бош вазир жанозага кетибди, ҳукуматдан ьугун ҳеч ким келмайди. Фақат Масалиев ва Бош прокурор муовини Темирбек Бекмамат уулу ўтиришибди. Шу иккисидан бошқа патриотлар қолмадими?» — деди у Kloop.kg билан суҳбатда.

Ҳукумат матбуот хизмати масла юзасидан изоҳ бермаяпти, бироқ 15:00 ўтувчи матбуот йиғинида ҳолатга аниқлик киритишни ваъда қилмоқда.