Ҳукумат Мирзакматовнинг Ўшда ўтган митингдаги чиқишидан норози [+ видео]

674

Ўшдаги намойишчилар олдида чиқиш қилган Мирзакматов билдирувларини изолаб Премьер-министр Жантўрў Сатибалдиев уни ўз хизмат ваколатларидан четга чиқмасликка чақирди.

Сатибалдиев телефон орқали сўзлашувда Мирзакматовнинг «коррупция»га  алоқадорликда айбланиб қамоққа олинган депутат Ахматбек Келдибеков тарафдорлари олдида айтган билдирувларини қоралаган — бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар қилди.

Премьер шаҳар бошчисини хизмат ваколатларидан чиқмасликка ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришга чақирган.

Ҳозирча премьерга Мирзакматов билдирувларидаги айнан қайси сўзлар ёқмагани номаълум.

Ўшдаги намойишчилар олдида чиқиш қилган мэр Келдибековни «коррупция» бўйича айбсиз эканини билдирди.

«Мен биламан, агар Ахматни судлашса, Чинибай Турсунбеков ҳам бор. Уни ҳам қўлга олишганда, биз буни тўғри деб айтган бўлар эдик», — деди шаҳар бошчиси.

Мирзакматов ўз билдирувларида Президент партиясини танқид остига олди ва милицияни намойишчиларга нисбатан куч қўлламасликка чақирди.

«Бутун халқ СДПК тараф эмас, билъакс СДПКни ёмон кўришади. Оқсоқолларни туртаётган милицияни кўриб қалбим эзилди. [...] Ҳурматли погонлилар, оналарингиз, оталарингиз ва халқни ҳурмат қилинг. Шайтонга хизмат қилманг», — деди Ўш мэри Мирзакматов.