Ташиевнинг ўғирликда гумонланган боласи уй қамоғига чиқарилди

671

Мухолифатдаги собиқ депутат Қамчибек Ташиевнинг 18 ёшли ўғли Темирлан уй қамоғига чиқарилди — бу ҳақда Бишкек милицияси хабар қилди. Ўсмир машиналар ғилдирагини ўғирлаганликда гумонланяпти.

Ташиев ўғли уй қамоғига чиқарилди — бу ҳақда Бишкек ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

18 ёшли Тамирлан Ташиевга нисбатан Қирғизистон жиноят кодексининг 24 ва 164 моддаларида кўрсатилган «ўғирликка ҳаракат» банди бўйича жиноий иш очилди.

Маҳкама Темирланган нисбатан озодликдан маҳрум қилиш бўлмаган жазо чорасини қўллади. Маҳкамадан аввал у Бишкек ИИБ тергов изоляторида бир кунни ўтказди.

Сиёсатчи ўғли 1 декабр кунги пойтахт милицияси рейди чоғида қўлга олинганди — бу ҳақда Бишкек ички ишлар бош бошқармаси хабарлаган.

Милиция ходимлари Темирлан ва уч ўсмирни шаҳарнинг 5 кичик мавзесида машина ғилдирагини ўғирлашга ҳаракат қилаётганда қўлга олган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлга олинган йигитлар машинасидан 8 дона ғишт, 20та болт, учта ғилдирак ключи ва битта домкрат топишган.

«Улар микрарайондаги бир машина ғилдирагини чиқаришга ҳаракат қилишди, бироқ улардаги ключ машина ғилдирагидаги болтга тўғри келмай, бошқа машина излаб йўлида давом этишди. Бир оздан сўнг эса ўша мавзедаги яна бир машина ғилдирагини чиқаришга уринаётган пайтда уларни милиция қўлга олди», — деб пойтахт милицияси сўзларидан иқтибос келтирли 24.kg ахборот агентлиги.

Собиқ депутат ўғли ва яна бир ўсмир 1 декабр куни Бишкек ИИБ изоляторига киргизилганди.

Ҳозирда милиция улар уйида тинтув ўтказяпти, бу иш юзасидан тергов давом этмоқда.