Махсус хизмат Келдибеков тарафдорларини огоҳлантирди

591

МХДҚ 28 ноябр кунги матбуот анжуманида «ҳокимиятни ағдариш» билан таҳдид қилган Келдибеков тарафдорларига расман огоҳлантириш билдирди.

Мухолифатдаги «Ата-Журт» партиясидан депутат Ахматбек Келдибеков тарафдорлари 28 ноябр кунги журналистлар билан учрашув чоғида депутат қамоқдан қўйиб юборилмаса, давлат тўнтарилишини амалга ошириш билан таҳдид қилди.

«Биз Жанторо Сатибалдиевга агар Ахматбек Келдибеков уй қамоғига чиқарилмаса, давлатда сиёсий тўнтарув бўлиши мумкинлигини айтиб, ултимтум қўйдик. У давлат президенти ва Бош прокурор билан учрашув уюштириб беришни ваъда қилди. Бугун бизга президент биз билан учрашишга тайёр эканини билдиришди», — деди Келдибеков тарафдорлари анжуманда.

Бу билдирувлардан бир кун ўтиб, МХДҚ матбуот анжуманидаги барча иштирокчиларга расмий огоҳлантириш билдирди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлатдаги «нотинчликдан» хавотирда.

«МХДҚ бу каби оммавий билдирувлар давлатдаги ижтимоий ва сиёсий ҳолатга ўз таъсирини ўтказиши мумкинлигини билдиради», — дейилади муассаса тарқатган баёнотда.

МХДҚ ходими мазкур матбуот анжумани иштирокчилари давлат тўнтаруви ҳақидаги билдирувларини қайтарса, қандай жавобгарликка тортилишини аниқ айта олмади.

У анжуман иштирокчилари билдирувлари давлатни куч билан босиб олишга даъват қилиш қатори баҳоланиши мумкинлигини тахмин қилди.

Бу жиноят учун шахс икки йилдан беш йилгача қамалиши ёки 100 минг сом миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Депутат Ахматбек Келдибеков 20 апрел куни қўлга олинганди.

У Давлат солиқ хизмати бошчиси лавозимида коррупцияга боғлиқ қатор жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Мухолифатдаги сиёсатчи ўзининг қамоққа олинишини кутган ва ўзининг айбсиз эканини билдириб, видео ёзув қолдирган. Унга кўра, депутатга қарши қўйилаётган айбловлар сиёсий таъқиб самараси.

Депутатнинг қўлга олиниши Қирғизистонда қатор норозиликларга сабаб бўлди. Келдибеков тарафдорлари икки кун мобайнида Ўш ва Иркештомни боғловчи йўлни тўсиб қўйишди.