Бишкек туғриқхонасида гўдак ўғирланди

462

bol-nitsa

Бишкек ички ишлар бошқармаси Миллий госпиталдан чақалоқнинг ўғирланиши юзасидан жиноий иш очди.

Ҳуқуқ тартибот органлари Миллий госпиталдан гўдак йўқолиши ортидан «одам ўғирлаш» моддаси бўйича жиноий иш очди.

Гўдакнинг қай тариқа ўғирлангани тафсилотлари очиқлангани йўқ.

Чақалоқнинг йўқолгани ҳақида милицияга биринчи бўлиб госпитал ҳамшираси 5 ноябр куни хабарлаган.

«Сўроқ қилинган ҳамширага кўра, у чақалоқни охирги марта шифохонанинг №8 хонасида кўрган», — хабар қилди пойтахт милицияси.

Бишкек ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, ўғирланиш пайтида гўдак бошқа хонада, унинг онаси эса қўшни хонада бўлган.

Касалхона ходимлари аввалига ўз кучлари орқали гўдакни  топишга ҳаракат қилган, бироқ қидирувлари самара бермагач, милицияга хабарлаган.

Ҳодиса жойига ИИБ етакчилари ҳамда терговчилар етиб борган.

Ҳозирда милиция қидирув ишларини давом эттирмоқда.