Бишкекнинг 47 қамоқхонасида сақланаётган маҳбус соғлиғи оғирлашгани сабаб аввалроқ ошкор қилган очлигини тўхтатди. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.
Қон заҳарланиш касалига чалинган маҳбус Давран Кадиров очликни тўхтатди.
У очлик эълон қилиш орқали қонини алмаштиришлари ва бу орқали шифо топишга ҳаракат қилаётганини билдирганди.
Унинг сўзларига кўра, очлик эълон қилганидан бир кун ўтиб унга қонни ўрнини босувчи дориларни олиб келиб беришган.
«Бир марта олиб келишди. Кейин эса бошқа йўқлигини, бундан ўзга ёрам бўлмаслигини айтишди», — дейди Кадиров.
Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Олга Степкичева Kloop.kg билан суҳбатда бемор аҳволи қониқарли эканини билдирди.
«У шифокорлар кўриги остида. Муолажани эса 47-қамоқда оляпти», — деди котиб.
Степкичеванинг айтишича, давлат муассасаси маҳбус қонини алмаштириш борасида иш олиб бормоқда.
«Биз Халқаро қизил хоч жамиятига ҳамда Республика қон марказига мурожаат қилдик. Республика маркази бизга ёрдам беролмаслигини айтди, Қизил хочдан эса ҳозирча жавоб олмадик», — дейди у.
Кадиров 16 октябр куни очлик эълон қилганди. У бу орқали қонини алмаштиришларига ҳаракат қилаётганини билдирган.
Давран 2011 йилнинг декабрида милиция тарафидан қўлга олинганди. У наркотик моддаларини сақлаш ва тарқатишда гумонланяпти.
Маҳбуснинг ўзи унга қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келади.