Милиция қувғинидан қочган аёлга 1000 сом жарима солинди

613

Polnoe-krannaya-zapis-06.09.2013-132225-450x300

Милиция Назгуль Чодроновани 1000 сомлик жарима билан жазолади — аёл Қирғизистон интернет оламида тарқаган видео тасма орқали машҳурлик қозонганди. Видеода у милициядан қочаётгани ва инспекторларни ўзининг ИИМдаги яқинлари билан қўрқитгани акс этган.

Бишкек Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг Kloop.kg га берган маълумотларига кўра, Чодроновага нисбатан жарима Қирғизистон маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ тайинланган.

Чодронова устидан жиноий иш очилмаган.

Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бекор қилинмайди.

Чодронова сентябр ойи бошида «Намба» видеохизматида қўйилган видео орқали Қирғизистонда машҳурлик қозонганди.

Видеода унинг 2013 йилнинг июл ойида милициядан ўз машинасида қочаётгани акс этган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари уни аввалига хавфсизлик камарини тақмагани учун тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ Чодронова тўхташдан бош тортган.

Қувғин пайтида у йўл ҳаракати қоидаларини  бир неча марта бузган — камида икки марта қарама–қарши йўлга чиқиб кетган, қизил чироққа тўхтамаган.

Милиция уни тўхтатишга эришгандан сўнг эса, Чодронова уларни «Мелис байке»га қўнғироқ қилиш билан қўрқитган — унинг сўзларига кўра, у Бишкек ИИБ бошчиси Мелис Турганбаевни назарда тутган.