Кураш Олимпиада-2020 дастурига қайтди

604

IMG_2137_1-450x300

Грек-рим ҳамда эркин кураш Олимпиада ўйинлари орасида қоладиган бўлди — бу тариқа Халқаро Олимпиа қўмитасининг 2012 йилда мазкур спорт турини дастурдан олиб ташлаш ҳақидаги қарори бекор қилинди.

Курашни Олимпиада ўйинларига қайтариш қарори Халқаро Олимпиа қўмитасининг Буэнос Айрес шаҳрида ўтган 125 йиғинида қабул қилинди.

2020 ҳамда 2024 йилда ўтувчи Олимпиада дастурига киришга кураш билан бирга яна етти спорт тури даъвогарлик қилганди.

Кураш Олимпия қўмитаси аъзоларининг ўтказган сайловларида ишончли ғалабани қўлга киритди — у энг яқин рақиби бейсболдан икки баробарга ўзиб, 49 овоз жамлашга эришди.

Курашнинг Олимпиада дастурига қайтиши Қирғизистон учун катта аҳамиятга эга. Мамлакат ўз тарихидаги қарийб барча Олимпиада медалларини айнан шу спорт туридан олган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Халқаро Олимпиа қўмитаси қарорини олқишлади.

«Кураш спортнинг асосий турларидан бири ҳисобланади. Сўнгги пайтда қирғизистонлик курашчилар халқаро аренада, Осиё чемпионатларида қатор ютуқларга эришди», — деб давлат бошчиси сўзларидан иқтибос келтиради унинг матбуот хизмати.

Кураш 2012 йили олимпиада спорти қаторидан чиқарилганди. Олимпиа қўмитасининг бу қарори дунёнинг қатор давлатларининг маҳаллий олимпиа қўмиталарини ажаблантирга ва улар норозилигига сабаб бўлганди.

Айни пайтда, кураш 1896 йили Афинада ўтган биринчи Олимпиада ўйинлари орасида ҳам бор эди ва ўшандан буён у ўйинлар дастуридан четлатилмаганди.