«Булбул» видео шеринг хизматида «Жети-Ўгуз аҳолиси Садир Жапаровни қувди» номи остида видео тарқади. Видеода депутатдан «Кумтор» бўйича ўтган митингни изоҳлашни талаб қилишгандан сўнг, тушунмовчилик бошлангани ва депутатнинг тез орада кадрдан йўқолгани акс этган.
Хизмат фойдаланувчиси vasek_312 видеони 6 июл куни сайтга қўшган.
Видео ёзувда депутатга «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида ўтган митингни изоҳлаб беришни сўраганларидан сўнг, депутат жавоб беришни бошлагани ва унинг атрофидагилар депутат сўзларини маъқулламай тортиша бошлагани акс этади.
«Эй Садир, буёққа қара! Сен Ақаев даврида ҳам, Бакиев даврида ҳам бор эдинг. [...] Нега ўша пайтда бу ишларни қилмадинг? Ҳозир нимага буни қўзғатяпсан?», — деб ҳайқиради оломон ичидаги бир кимса.
Бундан сўнг одамлар тортиша бошлайди — уларнинг баъзилари парламентарийдан жавоб беришни талаб қилади.
Видеони суратга тортган киши оломон тарафга камарени қаратади. Ундан кейин бир неча кимса дарвоза томон йўл олади, бундан сўнг Жапаров кадрда бошқа кўринмайди.
Видео сўнгида эса: «Халқ зараркунандалари йўқолсин!» деган ёзув пайдо бўлади.
Садир Жапаров яқиндагина Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторидан озод қилинганди — у ва унинг ҳамфикрлари — «Ата-Журт» партияси лидерлари —Қамчибек Ташиев ва Талант Мамитов Бишкекда «Кумтор» олтин конини миллийлаштириш учун митинг ўтказганди.
Бундан сўнг депутатлар ҳокимиятни куч билан босиб олишда айбдор деб топилган, бироқ, Бишкек шаҳар суди улардан бу айбловларни олиб ташлаганди.
Жапаров ёрдамчиси Улан Галиев Kloop.kg билан суҳбатда интернетда пайдо бўлган видеони монтаж натижаси деб атади.
«Шунчали у ерда бир иккита провакаторлар ҳайқиришган. Жапаровни ҳеч ким қувгани йўқ. Навбатчи аёллар ҳайқирган жойни кесиб олиб, монтаж қилишган. Аслида учрашув яхши ўтди», — деди Галиев.