Ўшда замонавий чиқинди полигони қурилади

807

IMG_7683_1

Шаҳар кенгаши депутатлари Ўшда чиқиндилардан фойдаланиш учун махсус полигон қуришга қарор қилди. Муниципиал хизматга кўра, бу юқумли касалликларнинг тарқашини олдини олади.

Ўшда чиқиндиларни йўқ қилувчи ва уларни фойдали ашёга айлантирувчи полигон қуришга қарор қилинди — бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабарлади.

«Полигон 30 гектар жойни эгаллайди ва олиб келинган чиқиндини қайта ишлаш учун махсус техникалар сотиб олинади», — хабар қилди мэрия сайти.

«Тазалык» муниципиал бошқармаси бошчиси Шайлообек Атазов сўзларига кўра, шаҳарда юқумли касалликларни олдини олиш учун чиқиндиларни йўқ қилиш зарур.

Ўш вице-мэри Иляс Ражапов қурилиши режалаштирилаётган полигоннинг ярмини шаҳар мэрияси, қолганини ҳомийлар молиялаштиради.

«Биз бу лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Қурилиш учун ерни аниқладик, лойиҳанинг 50 фоизини молиялаштирувчи сармоядорларни топдик», — дейди вице-мэр.

Лойиҳа шаҳар мэрияси ва Европа тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқилган.