Ўшда диний эктремизмда гумонланган қизлар уй қамоғига кўчирилди

793

hizbut-tahrir-450x289

Ўшда ҳуқуқ тартибот органлари 29 июн куни диний эктремистик оқимларга алоқадорликда гумонланган уч қизни уй қамоғига қўйиб юборди.

Қизларнинг бири етарли далиллар бўлмагани сабаб ўша куни озод қилинганди, қолган икки қизни эса маҳкама уй ғамоғига кўчирди.

Маҳкама ўз қарорини гумонланаётган қизларнинг бири ҳомиладор экани, иккинчисининг эса онкологик касалга чалингани билан изоҳлади.

29 августга белгиланган судгача қизларга шаҳарни тарк этиш таъқиқланган.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиков гумонланган қизларнинг икки нафари ўшлик, биттаси Жалолобод областининг Ақси қишлоғи яшовчиси эканини билдирди.

«Гумонланган қизларнинг бири ақсилик. Йиғилган далилларнинг асоссизлиги ҳисобга олиниб, у қиз ўша куни қўйиб юборилган», — деди котиб.

Сидиковга кўра, диний экстремизмга алоқадорликда гумонланган қизлар уйида ўтказилган тинтув пайтида диний адабиётлар, компакт-дисклар  ашёвий далил қатори олинган.

«Биринчи  қизнинг уйидан   25 дона диск, 2 варақа, 1 флеш карта ва 13 экстремистик китобчалар топилган. Иккинчи қизнинг  уйидан эса 24 дона диск, 14 дона экстремистик варақа, 11 дона китоб чиққан. Ҳозирги пайтда уларга қарши жиноят кодексининг 229 моддаси бўйича жиноий иш очилган», — дейди у.

Ўш шаҳар қозияти қошидаги аёллар бўлими етакчиси Жамила Жапашова ёшларнинг турли оқимларга киришини давлат тарафидан етарли эътиборнинг йўқлиги билан изоҳлайди.

«Ёшларнинг диний оқимларга кириб кетишига давлатнинг ёш авлодга эътибор қаратмаётгани сабаб бўляпти. Биз ўқиган пайтда мактабда, Олий ўқув юртларида Ватанни севиш, ташқи кучлар алдовига учмаслик, уларга қўшилмаслик каби бирдамлик ғоялари бор эди. Бугунги кунда эса бундай нарсалар йўқ. Турли оқимдан келажакни сақлаш учун мактабларда дин дарсларини жорий қилиш, дин тарихини ўргатиш лозим», — дейди Жамила Жапашова.

Муаллиф: Абдурашид ўғли Нурилло

Муҳаррир: Ҳулкар Исамова