Тўқўн Мамитов куч тизимлари бўйича вице-премьер этиб тайинланди

701

Tokon-Mamy-tov-600x350

Парламент Тўқўн Мамитов номзодини куч тизимлари бўйича вице-премьер лавозимига тасдиқлади. Унинг вазифадоши Шамиль Атаханов мазкур лавозимда тўрт ой ишлаб истеъфога чиққанди.

Куч тизимлари бўйича вице-премьер лавозимига Мамитов номзодини парламентнинг аксар депутати қўллади — парламент йиғинида иштирок этган 87 депутатнинг 85 нафари унга овоз берди.

Парламент депутатлари мазкур лавозимга кимни тайинлаш масаласини икки соатдан ортиқ муҳокама қилишди. Муҳокама пайтида баъзи депутатлар тўрт ой аввал тузилган куч тизимлари бўйича вице-премьер лавозимини бекор қилишни ҳам таклиф қилди.

Бунгача Мамитов беш ой давомида Чегара хизмати бошчиси бўлиб ишлаган. 17 кун аввал эса Иссиқкўл области бўйича ҳукуматнинг вакили бўлиб тайинланганди.

Мамитов тайинланган лавозимдан Шамил Атаханов ўз ихтиёри билан истеъфога кетганди. Айрим сиёсатшунослар фикрича, уни бу ҳаракатларга сўнгги пайтларда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг озод қилиниши борасида унга қарши қўйилаётган айбловлар мажбур қилган.

Атаханов лавозими

Куч тизимлари бўйича вице-премьер лавозими 2013 йилнинг феврал ойида жорий қилинганди. Унга ИИМ бошчиси лавозимидан четлатилган Шамиль Атаханов бошчи этиб тайинланганди.

Ўшанда аксар сиёсатшунослар мазкур лавозимнинг айнан Атаханов учун очилганини тахмин қилганди.

Сиёсатшунос Марс Сариев куч тизимлари бўйича вице премьер лавозими махсус Атаханов учун очилган, деб ҳисоблаганди.

«Сийқаси чиққан ҳодиса юз берди. ИИМ ва МХДҚ каби ўзига хос тарзда ёпиқ ҳисобланувчи органлар ташқаридан келган одамни унча сиғдиришмайди ва Атаханов реформаларни юзага ошира олмади, бироқ кадрларни ташлаб қўйишмайди», — деганди Сариев Kloop.kg билан суҳбатда.

Сиёсатшунослик сохаси бўйича эксперт Марат Казакпаев мазкур лавозим Ўзбекистон таклифига биноан очилгани учун, уни хато деб ҳисоблашини билдирганди.

«Ўзбекистон хоҳлагани учун бу лавозимни очиш бу жуда ёмон амалиёт. Бу жиддий иш эмас, биз Ўзбекистон ёки бошқа давлатга қулоқ осиб янги лавозимларни ўйлаб топмаслигимиз керак», — деганди Казакпаев Kloop.kgга.

Шамил Атаханов ИИВ бошчилигига 2012 йилнинг ноябр ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси етакчиси лавозимидан кетганидан сўнг сайланганди.

Унинг ИИМ бошчиси сифатидаги фаолиятида муассасада бир қатор ички зиддиятлар юз берганди — бир қатор департаментлар бошчилари очиқчасига министрга қарши чиқишганди.