Сайт ясовчи мутахассислар: Олий суд портали нархи 100 минг сом турмайди

1032

IMG_9371-kopiya-1

Қирғизистон Олий суди ўз сайтининг 100 минг сомга тайёрланганини билдирди. Бироқ, сайтларни ясаш бўйича мутахассислар фикри унинг қиймати бўйича турлича бўлди.

Олий суд сайтининг 2,5 долларга (100 минг сом) тайёрланганини маҳкама матбуот котиби Айнура Токтошева билдирди.

У Kloop.kg билан суҳбатда сайт тайёрлаш учун ўтган тендерда тўрт ширкат иштирок этганини хабар қилди.

«Сайт ясовчи ширкатлар 2500 доллардан 9000 долларгача нархларни таклиф этишди. Биз техник ва қиймати тарафидан бизнинг талабларимизга жавоб берувчи сайтни танладик», — деди Токтошева.

Олий суд сайтини ишлаб чиққан «Экосистем» ширкатидан маълумот олишнинг имконияти бўлмади.

Маҳкама сайти ясалишини назорат қилган Ҳуқуқни ривожлантириш халқаро фонди бошчиси Фред Хьюстон сайт ясаш учун 2,5 долларнинг кетишини қиммат эмаслигини билдирди.

«Пуллар сайтни тайёрлаш, рўйхатга олиш ва доменни сотиб олишга кетди. Айни пайтда вақт жуда тиғиз эди, сайтни тайёрлаш учун кўп ҳаракат ва оғир меҳнат талаб қилинди», — дейди у.

Фонд бошчиси 2,5 доллардан арзонроқ нархга «сифатли» сайтни ясаш имконсиз эканини айтади.

«Ҳудди шу техник талабларга жавоб берган сайтнинг биров тарафидан бу нархга тайёрланишини мен эшитмаганман», — деди Хьюстон.

Қирғизистон интернет тармоқларида маҳкама сайтининг 100 минг сомга тайёрлангани қизғин баҳсга сабаб бўлди ва аксар фойдаланувчилар сайтнинг бу нархга тайёрланишини қиммат деб баҳолади.

Бишкекдаги «Велткинд веб воркс» студияси мутахассиси Анатолий Лелевкин порталнинг мастаҳкам бўлмаганини билдирди.

«Сайтнинг энг катта салбияти — бу унинг cms Drupal платформасида ясалгани. Агар сайт доимий назоратда бўлмаса, уни бузиб кириш жуда осонлашади», — дейди у.

 

Мутахассис сайт қийматини аниқ айтиш қийинлигини, бироқ бу сайтни арзонроққа ҳам ясаш мумкинлигини билдирди.