Бишкек мэри истеъфоси бўйича овоз бериш уч ойга қолдирилди

539

Бишкек мжри Иса Омуркулов уч ой ичида амалга оширган ишлари ҳисоботи ҳамда шаҳар инфротизимини яхшилаш бўйича ҳисоботни тақдим этиши керак — бу талабни мэрга пойтахт шаҳар кенгаши депутатлари қўйишди.

Бишкек шаҳар кенгаши депутатлари мухолафат тарафидан таклиф қилинган шаҳар мэри Иса Омуркуловга ишончсизлик вотуми бўйича овоз беришдан бош тортишди.

Бунинг ўрнига, Социал демократлар ҳамда «Замандаш-Современник» партияларидан ташкил топган кўпчилик коалицияси шаҳар мэриясининг бир неча мулозимини ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорни қўллаб, унга овоз беришди. Депутатлар қўлловини топган қарорга мувофиқ, қуйидаги мулозимлар ишдан кетди:

•Вице-мэр Вячеслав Красиенко;
•«Тазалык» муниципиал корхонаси бошчиси Марат Кутанов;
•Муниципиал мулк бошқармаси бошчиси Бакыт Кудайбергенов
•Рақобатчилик сиёсатини бошқариш бўлими бошчиси Александр Багута;
•Қурилишни бошқариш бўлими бошчиси Рахатбек Суюнкулов.

Бишкек шаҳар кенгаши депутатлари амалдаги мэр Иса Омуркуловга қилинган ишлар юзасидан ҳисобот бериш ва шаҳарни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун уч ой муҳлат берди.

Депутатлар акс ҳолда мэрга ишончсизлик вотуми кўрсатилишини билдиришди.

Бугунги кунги ишончсизлик вотумини кўрсатиш ташаббуси «Республика» партияси депутатларидан чиқди.

Мазкур партия депутатлари Иса Омуркулов бошчилигида шаҳар катортрафик ҳолатга келиб қолганини билдиришмоқда.

Социал демократлар партияси вакили ҳисобланувчи мэр шаҳар ўқитувчиларига ойлик маошларини ўз вақтида етказиб бермаганликда ва ўзининг элементар вазифаларини уддасидан чиқолмаётганликда айбланаётганини айтди «Республика» партияси вакили Мирлан Жээнчораев.

Омуркуловнинг ўзи бу айбловларни рад этди ва «Республика» ташаббусини сиёсий ўйин деб баҳолади.

Шаҳар сессиясида сўзлаган мэр пойтахтда аҳвол қониқарли эканин айтиб, муниципиалитет хизматчилари тартиб ўрнатишга ҳаракат қилаётганларини билдирди.

«Ўзингиз билгандек пойтахтда Республика аҳолисининг учдан бир қисми яшайди. Бу эса ўз ўрнида инфротизимни қийин аҳволга солади», — деди Иса Омуркулов.