«Ата-Журт»нинг Бишкекдаги «минглар» митинги қолдирилди

527

14 март кунига ваъда қилинган «Ата-Журт» партияси митинги номаълум муддатга қолдирилди. Бироқ мухолафатдаги партия улар лидерларига айблов ҳукми ўқилса кўнг кўламдаги митинг ўтказишини ваъда қилди.

«Ата-Журт» партияси лидери Қамчибек Ташиев укаси Шайирбек Ташиев 14 март кунига белгиланган митинг қолдирилганини Kloop.kgга тасдиқлади.

«Бишкекка бормаймиз. Суд ҳукмини кутамиз. 14 март куни қўйиб юборишса, митинг ўтказмаймиз. Агар айблов ҳукми ўқилса, митинг бўлади», — деди у.

Шу каби маълумотни «Ата-Журт» партияси матбуот котиби Нургази Анаркулов ҳам билдирди.

Унинг сўзларига кўра, “Қирғизистоннинг сиёсий арбоблари” партия митингидан фойдаланиб, амалдаги ҳокимиятни босиб олишга ҳаракат қилаётганлари учун, партия митинг ўтказмасликка қарор қилган.

«Қайси бир ерда митингни бошқа нарсага айлантириш мақсадида провокация учун одамлар тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот бизга келиб тушди», — деди Анаркулов.

«Ата-Журт» тарафдорлари митинги депутатларга ҳукм чиқарилиш муддати яқинлашганда фаоллашди. Партия 5 март куни Қирғизистоннинг бир қатор шаҳарлари — Жалолобод, Ўш, Қорақўл ва Норинда митинглар ўтказди.

Митинглар орасида энг кўзга кўринарлиси Жалолободда ўтди. Норозилик акциялари муддатсиз эканини билдирган митингчилар сафида 6 март куни 3 мингга яқин инсон бўлгани айтиляпти.

«Ата-Журт»ни қўллаётган 50 ошиқ қаҳрамон оналар партия лидерларини қўйиб юборишни талаб қилиб, ҳукуматнинг Жалолобод областидаги вакиллиги биносида икки тунни ўтказишди.

Ўшдаги митинг эса Жалолободчалик кўламда ўтмади — шаҳарнинг бош майдонида митингчилар сони 200 кишидан ошмади. Қорақўл ва Нориндаги митингларда 1000 яқин «Ата-Журт» тарафдорлари иштирок этгани айтилмоқда.

Ҳокимияни куч билан босиб олишда айбланаётган «Ата-Журт» лидерлари устидан ўтаётган маҳкама жараёни якуний қисмига етай деб қолди — тарафлар бир-бирлари билан фикр алмаша бошлашди. Бу жараёндан сўнг ҳукм ўқилади.

7 март кунги суд маҳкамасида ҳимоя тараф адвокатлари гумондорларни уй қамоғига кўчиришни сўраганди, бироқ ҳакам улар сўровини рад этиб, ҳукм ўқилгунча ҳар учала депутатни МХДҚ СИЗОсида қолдирди.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.