Жалолободда ҳакамни калтаклаганлар бир йиллик шартли жазога ҳукм қилинди

602

Жалолобод области Ақси район суди икки шахсни 2012 йилнинг сентябр ойида судяни калтаклагани учун бир йиллик шартли жазога ҳукм қилди. Расмий маълумотга кўра, улар ҳакамга иш жойида ҳужум қилишган.

Шайырбубу Карабаева ва Талантбек Узаков «ҳокимият вакилига куч ишатишда» айбдор деб топилди ва бу учун бир йиллик шартли жазога ҳукм қилинди.

Бош прокуратура тарқатган маълумотларга кўра, улар Жалолобод области Олабуқа район суди ҳаками Абибулла Жаримбетовни 2012 йилнинг 25 сентябрида калтаклаган.

Даставвал тарқатилган маълумотга мувофиқ, 200 яқин киши ҳакамни иш жойидан судраб чиққан ва уни йўл-йўлакай калтаклаб район милиция бўлимига олиб келган.

Улар ҳакамнинг икки маҳаллий яшовчини безорилиги учун уй қамоғи жазоси билан жазолаганини «енгил» жазо деб ҳисоблаб, бу ҳаракатни амалга оширишган.

«Ярим соатга яқин улар маҳкама биноси яқинида у билан баҳслашишган. Кейин бир гуруҳ инсонлар уни йўл-йўлакай калтаклаб РОВДга олиб борган», — деганди ўшанда Олабуқа РОВДси ходими Kloop.kg билан суҳбатда.

Бугунги кунга келиб Бош прокуратура ҳакамга ташланганлар сони 200 киши бўлганини исботлай олмаслигини билдирди.

Жаримбетов бош мия чайқалиши билан район касалхонасига келтирилганди.

Бу ҳодисадан кейин уни бошқа районга ҳакам этиб тайинлашди.