«Пирамида» каналининг Бишкек мэрияси тасарруфига ўтиши ҳақидаги гаплар — миш-миш

558

«К-ньюс» ахборот агентлиги ҳукуматнинг «Пирамида» телеканалини Бишкек мэрияси тасарруфига ўтқазмоқчи экани ҳақида ёзганди. «Пирамида» медиа-холдинги директори ҳамда ҳукумат маъмурияти матбуот котиби бу маълумотни рад этди.

Телеканалнинг Бишкек мэрияси тасарруфига ўтиши ҳақида расмий маълумот йўқ, деди «Пирамида» медиа-холдинги бош директори Марианна Логачева Kloop.kg билан суҳбатда.

Директор «К-ньюс» ахборот агентлигини «сафсатабозликда» айблади.

«“К-ньюс” агентлиги миш-миш тарқатиш билан шуғулланади, деб ёзиб қўяверинг», — деди Локачева Kloop.kgга берган интервюсида.

Ҳукумат маъмурияти матбуот хизмати бошчиси Нурзада Токтогулова ҳам «К-ньюс» тарқатган маълумотни рад этди ва телеканалнинг мэрия тасарруфига ўтиши ҳақида қарор чиқмаганини билдирди.

Бишкек мэрияси матбуот котиби Чинара Усупбаева Kloop.kg билан суҳбатда уларга телеканалнинг пойтахт мэрияси қармоғига ўтиши ҳақида маълумот келмаганини айтди.

«К-ньюс» ахборот агентлиги 1 март куни ўз манбаларига таяниб, телеканалнинг мэрияга ўтиши ҳақида ёзганди.

«Бишкекнинг “Пирамида” телеканали пойтахт мэрияси тасарруфига ўтади, аниқроғи унинг мэри Иса Омуркуловга», — деб ёзилади мақолади.

«К-ньюс» ахборот агентлиги муҳаррири Дарья Мамонтова мақолада тилга олинган манба номини ошкор этишни истамади.

Мамонтова ҳозирда таҳририят маълумотни қайта текшираётганини билдирди.

«Пирамида» телеканали 2010 йилги инқилобдан сўнг ҳукумат тарафидан миллийлаштирилганди. Ҳукуматга кўра, мэдиа-холднг ҳокимиятдан қувилган президент Қурманбек Бакиев ўғли Максимга тегишли бўлган.