Костанай-Остона автойўлидаги бўрон туфайли қирғизистонлик йўловчилари билан учта машина Қозоғистондан қайта олмаяпти.
Ҳайдовчи Николай Махортов Kloop.kg билан суҳбатда у ва яна қирғизистонлик йўловчилар билан икки машина бу трассадаги бўрон туфайли Қирғизистон тарафга ҳаракатлана олмаётганини айтди.
«Полиция кафе ва туриш мумкин бўлган жойлар яқинидан ҳеч кимни жилдирмаяпти. Йўлни тозаламагунча у очилмаслигини айтяпти», — деди Махортов.
Ҳайдовчига кўра, улар орасида жабрланганлар йўқ.
Қозоғистоннинг Костанай вилояти Ички ишлар департаменти матбуот котиби Елена Касарина Kloop.kgга берган интервюсида об-ҳавонинг ёмонлиги йўлнинг ёпилишига сабаб бўлганини билдирди.
«Йўллар кун бўйи ёпиқ бўлади. Ҳозирда республика миқёсидаги барча йўлларни тозалаш ишлари олиб бориляпти», — деди Касарина.
Котиб зарурат туғилса барча қирғизистонликларга ёрдам кўрсатилишини таъкидлаб ўтди.
«Синоптиклар кечга яқин бўроннинг кучайиши ва ҳаво ҳарорати пасайишини тахмин қилишяпти», — деб қўшиб ўтди котиб.
Қозоғистон гидрометмаркази сайтидаги маълумотга мувофиқ, Костанай вилоятида 3 мартгача ёғингарчиликлар давом этиши кутиляпти.