«24.kg» ва депутат ўртасидаги маҳкама: Ишни кўриш тўхтатилган

599

Депутат Ирина Карамушкина ўтган йили унинг ҳайдовчиси икки кишини машинада уриб кетганида депутат машина ичида бўлганини ёзган «24.kg» ахборот агентлиги билан судлашяпти. Парламентарий ҳодиса вақтида машина ичида бўлмаганини иддао қиляпти.

Карамушкина «24.kg» агентлиги бир одам ҳалок бўлган автоҳалокатда уни машина ичида бўлганини ёзиб «шарафи ҳамда обрўсини ҳақорат қилгани учун» — 5 миллион сом тўлаши кераклигини айтади.

Бироқ, айни дамда Олий суд Чуй области маҳкамаси депутат ҳайдовчиси Алексей Хурасевга нисбатан қарорини чиқармагунча бу иш кўрилмаслигини билдирди.

Аввалроқ Свердловский район суди ҳам, Бишкек шаҳар суди ҳам бу ишни Хурасевга ҳукм чиқарилмай туриб кўрилмаслигини билдирганди.

Kloop.kg Карамушкина билан боғлана олмади.

«Вечерний Бишкек» газетаси интернет таҳририяти депутатнинг судялардан ҳафа бўлганини ёзди.

«Ҳакамлар адолатли ҳукм чиқара олишмайди”, — деб Карамушкина сўзларидан иқтибос келтиради «Вечерний Бишкек».

«Ўзининг ИИМдаги манбаларидан «24.kg» ахборот агентлигига «Тойота Камри» русумидаги машини одам уриб кетгани маълум бўлди. Машина ичида ҳайдовчидан ташқари депутат Карамушкинанинг ўзи ҳам бўлган, ҳодисадан сўнг улар яширинишга ҳаракат қилишган», — деб ёзганди агентлик.

Кейинроқ агентлик раддия мақоласини ҳам ёзган, бироқ бундан сўнг ҳам Карамушкина судлашишдан бош тортмаганди.