«Прецедент» ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Нурбек Токтакуновга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳаражатларини очиқлаш маън этилди. Олий суд бу маълумотларни “яширин” деб қарор қилди.
Ҳуқуқшуност Нурбек Токтакунов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бюджети фуқоролар учун очиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Токтакунов 31 январ куни ўтган маҳкама йиғинида МХДҚ ҳаражатларининг жадвали туширилган қоғозни кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, бу маълумот парламент йиғинида депутатларга тарқатилган.
У «Давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари қармоғидаги маълумотлардан фойдаланиш» қонунига асосланаётганини айтади. Қонунга мувофиқ, барча давлат органлари ўзининг бюджети ҳақидаги маълумотни тақдим этишга мажбур.
МХДҚга бюджетини очиқлашни талаб қилиб Токтакунов 2012 йилнинг январидан буён муассаса билан судлашмоқда.
«Барча ақли расо кишилар бу маълумотларни очиқлашда ҳеч бир хавф йўқлигини тушинади», — деб ҳисоблайди Токтакунов.
Юристнинг иддаосича, 2012 йилгача МХДҚ бюджети парламент йиғинларида очиқ муҳокама қилинган, кейин эса бу давлат сири қаторига кирувчи маълумотлар орасига қўшилган.
Аввалроқ Бишкекнинг туманлар аро ҳамда шаҳар суди ҳуқуқшуносга қарши қарор чиқариб, миллий хавфсизлик хизмати ҳаражатларини очиқлашни маън этганди.
Токтакунов бунгача ўтган маҳкамаларда бир неча бор МХДҚ ҳаражатлари туширилган жадвални кўрсатган ва маҳкама иштирокчиларига, шунингдек журналистларга ҳам бу жадвални тарқатганди.
Бу ҳаракатдан сўнг Токтакунов маҳкамада иштирок этаётган МХДҚ юристи Ярослав Баженовадан муассаса ҳаражатларини тарқатган кишига нима бўлишини сўраганди.
Бажевнова ўз ўрнида бу ишни қилган кишига қарши жиноий иш қўзғатилишини билдирганди.
Бироқ бугун МХДҚ матбуот хизмати идоранинг яширин ҳаражатларини очиқлаган юристга қарши жиноий иш қўзғамаслигини Kloop.kgга тасдиқлади.
«Жиноий иш қўзғаш учун асос йўқ. У ўз фикрини билдирди. Бу учун жиноий иш қўзғаш мумкинмас», — деб билдирди матбуот хизмати ходими.