Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги учта халқаро ўтиш чегара пунктлари ўтиш учун ёпилди. Қирғизистон чегара хизмати бу масалани қўшни давлат мулозимлари олдиндан келишаган.
Чегарадан ўтиш учун чекловалар Ўш областидаги «Достук-автодорожный» ҳамда Жалолободдаги «Маданият-автодорожный» ва «Кенсай-автодорожный» ўтиш пункларида жорий қилингани хабарланади Қирғизистон чегара қўшинлари тарқатган баёнотда.
Баёнотга кўра, ўтиш пунктлари 18 январдан бир тарафлама ишлай бошлаган: янги тартибга кўра, Қирғизистон фуқоролари мазкур ўтиш пунктларидан Ўзбекистондан чиқиб кетиши ва ўзбекистонликларнинг қўшни давлатдан ўз юртига кириши жорий қилинган.
«Ўзбекистон тараф фақат транзит мақсадида қўлида чиптаси билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган Қирғизистон фуқороларини киргизяпти», – деб хабар қилди Қирғизистон чегара хизмати.
Бу чекловлар фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқоролари учун ишлашини ва бу қарорни ўзбек тараф расмин огоҳлантирмай қабул қилганини хабарлади хизмат ўз баёнотида.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати масала юзасидан шарҳ беришни истамади.
Kloop.kgнинг сиёсатшунослар орасида олиб борган сўровида уларнинг аксари чегаранинг ёпилишини Ўзбекистоннинг Сох анклавидаги низо билан боғлашди.
Сиёсатшунос Марс Сариев Ўзбекистоннинг масалани келишмай ҳал қилгани давлатлараро муносабатнинг жиддийлашаётгани хабар беришини айтди.
«Ўзбекистон билан бу муаммони тезроқ бартараф қилиши керак. Сохдаги вазият барқарорлашмас экан, ўзбек тараф чегара пунктларини ёпиқ ушлаб тураверади», – деди Сариев Kloop.kg билан суҳбатда.
Яна бир сиёсатшунос Токтогул Какчекеев Сохдаги низодан сўнг Ўзбекистон тарафнинг чекловлар қўйишини “нормал ҳолат” деб ҳисоблайди.
«Бу норма. Қачон можаролар бўлганда чегара ёпилиб турилади», – дейди у.
Муаллиф: Мария Гребнева