Полковник Шоноев ўлимида айбланганлар жиноятда иқрор бўлишди

591

ИИВ қошидаги уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш жанубий бўлимининг бошчиси Толкунбек Шоноев қотиллигига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганларнинг барчаси жиноятига қирор бўлишди. Милиция қотилликда гумонланган яна икки шахсни қидиряпти.

17 январ куни қотилликда гумонланиб қўлга олинганларнинг барчаси айбларига иқрор бўлишди.

«Тергов ҳали давом этаётгани учун гумондорлар исмини ошкор қилолмаймиз», — деди Ўш Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбаев.

Унинг сўзларига кўра, гумонланаётганлар фуқоролар ёрдамисиз қўлга олинган — аввалроқ Ички ишлар министрлиги Шоноев қотиллигига алоқадорларни топишга ёрдам берганлар учун 1 миллион сом ажратганини билдирганди.

Милиция шунингдек қотилликда гумонланган Жылдызбек Корамбаевни текширгандан сўнг, унинг бу ишга алоқаси йўқлигини аниқлаган.

Корамбаев бошқа жиноятларга алоқаси бўлмаса қўйиб юборилишини айтди Аширбаев.

Милиция бошчиси полковник Шоноевга қарши қуролли ҳужум 11 январ куни Ўшда содир этилганди.

Шоноев беш жойидан ўқ еган: уларнинг тўрттаси кўкрак қисмига, биттаси бўйнига теккан.

Полковик ўлдирилишининг сабаби ҳозирча номаълум.

Мақола муаллифи: Нурия Рыскулова