Фридом Хауснинг янги ҳисоботи: Қирғизистон "қисман озод"

606

«Фридом Хаус» ташкилотининг навбатдаги «Дунёдаги озодлик» деб номланган ҳисоботида Қирғизистон қаторасига учинчи марта “қисман озод” давлатлар рўйхатидан жой олди. Айни пайтда, ҳисоботда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари “озод эмас” деб топилган.

Қирғизистон «Фридом Хаус» ташкилоти ўтказган рейтингда 7 категориядан беш салбий кўрсаткични олди. Бу кўрсаткичлар мамлакатдаги сиёсий ҳуқуқлар ва фуқоровий озодликни ўз ичига олган.

Ҳисоботнинг ўзида Қирғизистон бирор марта ҳам зикр этилмаган. Ўтган йилги ҳисоботда ҳам давлат ҳудди шундай баҳо олганди.

Марказий Осиёнинг ўзга давлатлар номлари ҳисоботда бот бот учрайди.

Қозоғистонда ҳолатнинг кундан кунга ёмонлашиб бораётгани айтилади. Бунга сабаб қатори ташкилот давлатдаги мухолифат ОАВ ёпилишини кўрсатади.

«Қозоғистонда медиа ҳолат 2011 йили нефтчиларнинг норозилик акциясини қувишдан сўнг ёмонлашди – ҳукумат мухолифат газеталари ва веб саҳифаларини ёпди», – деб ёзади «Фридом Хаус» ўз ҳисоботида.

Ўрта Осиёнинг икки давлати – Туркманистон Ўзбекистон – ҳисоботда «Ёмонларнинг энг ёмони» бўлимидан жой олган.

Тожикистон ҳукумати ҳам ҳисобот муаллифлари тарафидан бир қатор даккиларни эшитди. «Фридом Хаус»га кўра, тожик ҳукумати Бадахшонда олиб борган ҳарбий операцияси чоғида ОАВга босим ва қотилликларга борган.

Умуман 2012 йилни шарҳлай туриб «Фридом Хаус» дунёда озодлик масаласи бўйича ёмонлашган давлатлар сони озодлик яхшилаганлардан кўпроқ бўлганини қайд этди.

Бундай ҳолат мана етти йилдирки кузатилаётганини ёзади Америка ташкилоти.

Ҳисоботда шунингдек дунёнинг энг йирик давлатларининг барчаси танқид қилинади.

Хитой ва Россия ОАВ ва фуқоровий фаолларга ўтказаётган босими учун танқид қилинган бўлса, АҚШ учувчисиз учоқларни ҳарбий операцияларда фойдалангани учун танқид қилинган.