Америкалик тўртта олимпия чемпиони Қирғизистонга келди

580

Америкалик икки эшкак эшувчи, сув полоси ўйинчиси ва бир курашчи Қирғизистонга маданий ташриф билан келишди. Спортчиларнинг ҳар бири турли вақтда Олимпия чемпионлари бўлган.

Меҳмон спортчиларнинг энг кўп ютуққа эга бўлганлари – Эрин Кафаро ва Сюзан Франчиа. Улар эшкак эшиш бўйича 2008 йилда Пекинда ва 2012 йилда Лондонда олтин медални қўлга киритган.

Сув полоси бўйича АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Хизер Петри ҳам делегация таркибида. Петри Лондон Олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган жамоада ўйин кўрсатганди.

Ўшанда америкалик сув полоси ўйинчи аёллари финалда ўзларининг испаниялик рақибларига қарши ўйинга тушишган ва 8:5 ҳисобида ғалаба қозонишган. Қирғизистонга ташриф буюрган Петри ўша учрашувда бир гол муаллифи бўлганди.

Делегация таркибидаги ягона эркак спортчи — Рулон Гарднер 2000 йили Сиднейда ўтган олимпиадада грек рим кураши бўйича олтин медални қўлга киритган.

Ўша олимпиаданинг финал баҳсида Рулонга қарши россияялик машҳур курашчи Александр Карелин тушганди.

Спортчилар Қирғизистонга АҚШ ҳарбий кучлари тарафидан уюштирилган «Олимпиада қаҳрамонлари тури» акцияси орқали келишди.