Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Бишкек-Ўш йўлининг қор кўчкиси кутилаётган участкаларини ёпади. Бир неча кун ичида қутқарувчилар ҳавотирли жойларда арт ўқ отиш орқали қорларни мажбурий кўчиришади.
Фавқулотда ҳолатлар министрлиги қошидаги тезкор гуруҳ бошчиси Муханбек Сваров арт ўқ отишлар 29 декабрдан 30 декабргача давом этишини айтди.
«Ёғингарчилик жуда кўп бўлгани учун, ҳавотирли жойларда қорни сунъий кўчириш ишларини олиб бориш қарори қабул қилинди. Яқинги уч кун ичида ҳавотирли участкаларни қордан тозалаймиз», – деди Сваров.
Унга кўра, трасса қисман ёпилади.
«Арт ўқ отиш олиб борилаётган пайтда йў икки тарафлама ёпилади. У ерда отишма бўлади. Агар кўчки йўлгача тушса, йўлчилар уни тозалаб ташлашади ва йўл очилиб қатнов йўлга қўйилади», –дейди Сваров.
Бишкек-Ўш йўли охирги марта 18 октябр куни қор ва муз туфайли ёпилганди. Ўшанда тўрт соатлик тирбандликда 500дан ошиқ автомобил қолиб кетган.
Бишкек-Ўш трассаси ҳозирда Қирғизистон шимоли ва жанубини боғловчи ягона йўл.