«Ар-Намыс» депутатлари коалициядан чиқиш учун имзо тўплашяпти

633


«Ар-Намыс» фракцияси депутатлари парламентдаги кўпчиликни ташкил қилган коалициядан чиқиш учун имзо йиға бошлашди. Партия етакчиси Феликс Кулов Бишкек шаҳар сайловларидан сўнг «Ырыс алды — Ынтымак» номли коалицияни бошқаришдан бош тортган. Бироқ фракциянинг барча депутатлари коалицияни тарк этишни зарур деб ҳисобламайди.

Тўпланган имзоларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Бироқ «Вечерний Бишкек» газетасининг интернет таҳририяти коалициядан чиқиш учун партиянинг 11 депутати қўл қўйганини ёзди. «Ар-Намыс»нинг парламентда 25 мандати бор.

Kloop.kg таҳририяти «Ар-Намыс» депутатлари орасида олиб борган сўровлари чоғида ҳозирча фақат Анвар Артиков коалициядан чиқиш учун аризага қўл қўйганини тасдиқланди. У бу қарорни «Ырыс алды — Ынтымак» коалицияси унинг ишончини қозона олмаётгани билан тушунтирди.

«Коалиция иштирокчилари ўз манфаатларини ўйлаб ҳаракат қила бошлашди. Коалиция тарфидан тузилган ҳукуматни ишга яроқсиз деб ўйлайман. Қирғизистон тарихида биринчи марта коалиция бунчалик қаноатлантирарсиз ишга эга бўлди», — деди Артыков.

Партиянинг яна бир депутати Анарбек Калматов партиядошларининг коалициядан чиқиш учун имзо тўплаётганини биринчи марта эшитаётганини айтди. У парламентдаги кўпчилик орасидан чиқишга ҳали эрта деб ҳисоблайди.

«Тинч аҳвол бўлиши учун собитлик керак. Биз иқтисодий тарафдан ривожланишимиз керак. Жогорку Кенешга номзодимизни қўяётганда халқнинг фаровон ҳаёти ва иқтисодни кўтармиз деб ваъда берганмиз», — деди Калматов.

«Ар-Намыс» депутати Игор Гусаров унинг коалициядан чиқиш учун қўл қўйгани ҳақида ёзган «Вечерний Бишкек» газетаси интернет таҳририяти сўзларини рад қилди.

«Бунинг бари бўлмаган гап. Биз фақат коалиция лидерининг кўпчиликни бошқаришни истамай қолганлиги ҳақидаши масалани мубоҳаса қилганмиз», — деди Гусаров.

У коалициянинг тарқишига шубҳа билан қарашини айтди.

«Коалицининг тарқаши учун ҳеч ким бу қадамга бормайди. Бу учун асосли бир сабаб керак, бу осон нарса эмас», — деп ҳисоблайди парламентарий.

«Адолатсиз ўтган сайловлар»

«Ар-Намыс» партияси лидери Феликс Кулов шаҳар кенгаши сайловларидаги “қонунбузарликлар” сабаб, «Ырыс алды — Ынтымак» коалицияси бошчилигидан бош тортганди.

«Коалициянинг лидери бўлишга менинг маънавий ҳаққим йўқ. Мени коалициядан кўнглим қолгани йўқ, бироқ тушунган бўлсангиз улар бизнинг юзимизга туфлагандай бўлди», – деган Кулов партия йиғинида.

У ўз ваколатини топширгач, депутатлар фракция йиғинида кўпчилик коалициясини тарк қилиш масаласини муҳокама қилганлар.
Парламентарий Турсунбай Бакир уулу биринчилардан бўлиб коалициядан чиқиш масаласини кўтариб чиққан.

«Коалицияда қўлимиздан ҳеч нарса келмаслигини айтишиб, қўллари билан бизни кўрсатишади. Кейинги сайловларда эса бизга оёқларини артишади», — деди Бакир уулу.

Унинг гапларини партиядошлари Анвар Артыков, Дастан Бекешев ҳамда Каныбек Осмоналиевдер қўллаб, коалициядан чиқишга тайёр эканларини билдирдилар.

«Турсунбай Бакир уулуга мен ҳам қўшиламан. Бу ердаги аксарият депутатлар ўзларини коалициянинг бир қисми қатори сезмай қолишди», — деди Бекешев.