Омбудсмен Акун ўз лавозимида иккинчи муддатга қолмоқчи

436

Давлатнинг янги ҳуқуқ ҳимоячисини танлаш сайлови 2013 йилнинг бошида бўлиб ўтади. Амалдаги омбудсмен Турсунбек Акун иккинчи муҳлатга ҳам қолмоқчилигини айтди. Парламентарийлар унинг фалоятига турлича баҳо беришади.

Турсунбек Акун Kloop.kg билан суҳбатда «ғалабага тўлиқ ишонса» ўз номзодини иккинчи марта давлат омбудсмени бўлиш учун қўйишини айтди.

«Агар мен ўзимда ишончни ҳис қилсам, яъни ўтишга ишонч ҳосил қилганимда. Ўз номзодимни қўйиш ниятим бор», — дейди омбудсмен.

У шунингдек алоҳида турдаги фуқоролар ҳуқуқини ҳимя қилувчи махсус хизматлар тузмоқчилигини қўшиб ўтди. Акунга кўра, агар уни парламент иккинчи муҳлатга сайламаса, унда у янги омбудсменга мазкур хизматларни ташкил қилишда ёрдамлашади.

«Агар мен иккинчи муддатга ўтмай қолсам ҳам, ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан шуғулланаман. Қонунда омбудсмен таътилга ёки истеъфога чиқса, давлат ҳудди шундай лавозимни таклиф қилиши керак, лекин мен бу имкониятдан фойдаланмоқчимасман, мен ҳуқуқни ҳимоя қилишда давом этаман», — дейди Акун.

Турсунбек Акун омбудсменлавозимини 2008 йилдан буён эгаллаб келади. У ўшанда кейинчалик Акун фаолиятини танқиб келган ҳозирда Жогорку Кенеш депутати Турсунбай Бакир уулу ўрнига сайланганди.

Депутутлар Акун ҳақида

Парламент вице спикери «Ата Мекен» фракцияси депутати Асия Сасикбаева омбудсмен фаолиятини салбий баҳолашини айтди.

«У омбудсмен институтининг барча воситаларидан унумли фойдалана олмади. Унинг фаолиятига ижобий ёндоша олмайман, янада самаралироқ ишлаш мумкин эди», — деди Сисикбаева.

Депутат Акуннинг иккинчи муддатга сайланиши “иложсиз” эканини қўшиб ўтди.

«Аксар депутатлар унинг номзодига қарши ва омбудсмен фаолиятидан қониқиш ҳосил қилишмаяпти. Унинг ҳисоботини кўрмай туриб, унга қарши ёки уни қўллаб овоз беришимни айта олмайман. Мен ҳозирча бир қарорга келмадим», — қўшиб ўтди парламентарий.

Социал-демократлар партияси лидери Чинибай Турсунбеков омбудсмен аппарати етакчиси фаолиятини ижобий баҳолайди.

«Берилган муҳлат ичида у яхши ишлаяпти деб ҳисоблайман. Жуда кўп ҳаракат қилди, чунки бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш янги интитути, қаттиқ ҳаракат қилди. Фикримча, унинг номзодини олиш керак. Унда имкоят бор», — деди Турсунбеков.

Қирғизистон омбудсмен аппарати биринчи бошчиси, «Ар-Намыс» фракцияси депутати Турсунбай Бакир уулу омбусмен фаолиятига «танқидий» ёндошади.

«Мен Қирғизистоннинг биринчи омбудсмени қатори унинг барча нуқсонларини кўряпман, мен унинг қилган ишлари жуда яхши кўриниб турипти», — деди экс омбудсмен.

Бакир уулунинг билдиришича, дунё бўйлаб «қарийб 99,9 фоиз ҳолатларда» омбудсмен аппарати етакчиси иккинчи марта ўз лавозимига сайланмаслиги қоидаси бор.

«Бу бутун дунё ва Қирғизистон тарихида омбудсмен ҳеч қачон иккинчи муҳлатга сайланмаган», — деди парламентрарий.