Ички ишлар вазирлиги Қирғизистонда фақат рўйхатга олинган сим карталар ишлашини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда — вазирлик бу орқали жиноятга қарши курашмоқчи.
Ички ишлар вазири Шамил Атаханов вазирлик қирғизистонликлар уяли алоқа хизматларидан фойдаланиш учун ўз сим-карталарини рўйхатга олишлари кераклигини кўзда тутувчи янги қонун лойиҳасини тайёрлаётганини айтди.
«Ҳар ким хоҳлаган мақсадда мобил телефонларга сим-карталар олиш имкониятига эга. Бу эса турли жиноятларни янада енгиллаштиришга хизмат қиляпти. [...] Телефон рақамларини рўйхатга олиш биз учун жиноят билан янада самаралироқ курашишга имкон яратади», — иқтибос келтиради вазир сўзларидан «Вечерний Бишкек» рўзномаси интернет таҳририяти.
ИИВ матбуот хизматида ҳозирча мазкур қонун лойиҳаси юзасидан шарҳ бера олмасликларини билдирдилар.
Турли сабабларга кўра Қирғизистоннинг йирик операторлари ҳисобланмиш «Мегаком» ва «Билайн», ҳамда Қирғизистон алоқа ширкатлари уюшмаси ИИВ таклиф қилаётган ташаббусни изоҳлай олмадилар.
2010 йил охирида милиция телефон рақамларни рўйхатга олишни мажбурлашни таклиф қилганди — ўшанда бошқарма бу ташаббусни қўл телефонлари ўғирлигининг кўпайётгани ва уяли телефон ёрдамида «террорлик ҳаракатлари» ҳолатлари учраётганини сабаб қилиб кўрсатганди.
Ўшанда «Мегаком» ва «Билайн» ташаббусга қаршилик билдирмаганди.
«Сим-карталарни рўйхатга олиш аксар ҳолатларда унинг эгасини аниқлик билан топишга ва имкон қадар сим карталардан ноқунуний ҳаракатлар учун фойдаланишга тўсиқ бўлиб хизмат қилади», — деганди «Билайн» матбуот хизмати ходими Олеся Кущенкова Kloop.kg билан суҳбатда.
«Улкан муваффақиятсизлик»
Call-марказлар тузиш бўйича маслаҳатчи Улан Жумашев Taboo.kgдаги ўзининг блогида ИИВ ташаббусини ишга оширишни жуда мушкул иш деб ёзганди. Унга кўра, маслан, «Мегакомнинг» икки миллиондан ошиқ фойдаланувчиси бор, уларни барчасини рўйхатдан ўтишга мажбурлаш жуда қийин.
У бу камомадни «epic fail» [улкан муваффақиятсизлик] деб номлади.
«Юяли алоқа ширкатларининг хизмат кўрсатиш марказлари жуда оз, бир вилоятдан иккинчи вилоятга сим картани рўйхатга олиш учун камчилик бошриши мумкин. Давлат ёрдамисиз бундан хизмат кўрсатиш марказларини очиш ширкатларга фойдасиз», — деди у.
2010 йили қонун лойиҳаси олға сурилганда у интернет фойдаланувчилари орасида катта шов шувга сабаб бўлганди.
Уларнинг бир қисми “аллақачон” рақамларни рўйхатга олишни бошлаши керак бўлганини айтса, фойдаланувчиларнинг бошқа қисми бу тариқа махсус хизмат вакиллари телефонларни “тинглашлари” мумкинлигидан хавотир билдиргандилар.