Парламент радиоси икки кунга эфирини тўхтатади

456

FM 90.2 тўлқинларида тўғридан тўғри эфирда олиб борилувчи парламент йиғини радио жиҳозлари янгиланаётгани учун 21 ва 22 ноябр кунлари тўхтатилади. Бу кунлари Жогорку Кенеш депутатларини «Биринчи радио»да эшитиш мумкин бўлади.

Жогорку Кенеш аппарати «Парламент» радиоси эфир сифатини яхшилаш мақсадида радио жиҳозларини алмаштиришини айтди парламент матбуот хизмати бошчиси Толгонай Стамалиева.

Котиб айнан қайси жиҳозлар алмашиши ва бунга қанча пул ажратилганини билмаслигини айтди.

Қирғизистон парламенти йиғинини тўлиқ «Биринчи радио»да тинглаш мумкинлиги ёзилади Жогорку Кенеш сайтида.

«Парламент» радио 2006 йил очилган бўлиб, уни мамлакатнинг барча вилоятларида тинглаш мумкин. «Киртаг» агентлигига кўра, радио фаолияти учун бир йилда давлат тарафидан 20 миллион сом ажратилади.