ИИВ: Айтбекованинг ўғирланишини текшириш тахминан бир ойдан сўнг ниҳоясига етади

706

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати “Олам сирлари” лойиҳаси муаллифи ва бошловчиси Назира Айтбековани ўйин қилиб ўғирланиши юзасидан жиноий ишни текшириш таҳминан бир-икки ойдан сўнг ниҳоясига етишини хабар қилди.

Тергов таҳминан бир-икки ойдан сўнг ниҳоясига етади, дейди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳодими.

Бу иш юзасидан гумондор сифатида “Супер-Инфо” газетасининг собиқ икки журналисти ва уч-тўрт спортчи актёрлар қўлга олинган, дейди ўзини таништиришни хоҳламаган милиция ходими.

У тергов сири эканлигини айтиб, актерларнинг исмини тилга олмади.

Айни вақтда телебошловчининг ўғирланиши юзасидан Қирғизистон Жиноий кодексининг “безорилик” ва “одам ўғирлаш” моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Номаълум шахслар 30 октябрда “Олам сирлари” экстрасенслар шоуси лойиҳаси муаллифи Айтбековани тўппонча ўқталиб ўғирлаб кетган.

“Улар мени одамсиз жойга олиб келишди. Бекорга менинг лойиҳамда экстрасенслар Санжар Кадиралиев (Жогорку Кенеш депутати)нинг ўлимини титкилашаётганини, криминални бекорга титкилашаётганини айтишди, мени ўлдиришга ваъда беришди” - дейди лойиҳа муаллифи.

Айтбекова ўғирлаганлар уни ички кийимигача ечинтиришганини ва суратга олаётиб, Россиядаги ватандошлари чет эллик билан муносабати учун яланғоч ҳолда видеокамерага суратга олиб ва интернетда унинг устидан мазах тарқатиб жазолаган қирғиз диаспораси аъзоси Сапаргулни эслатишганини таъкидлайди.

Телебошловчи бир неча соат ўтгач, кўзини очишни бюрганларида “Супер-инфо” газетаси муҳаррирлари Бахиан Сатилганов, Адилет Бектуров ва Максат Кудайбердиевларни кўрганини айтди.

“Шу вақт ичида мени устимдан мазах қилишди ва буни фото ҳамда видеога суратга олиб, ҳаммаси ўйин бўлганини айтишди” - дейди у.

Айтбекованинг турмуш ўртоғи Бишкек шаҳар кенгаши депутатлигига номзодини қўйган Искендер Шаршеев аёлини ўйин учун эмас, қўрқитиш ёки ўлдириш учун ўғирлашган, деб ҳисоблайди.

Бу можародан сўнг, Айтбекованинг медицина ёрдами олишига тўғри келди ва ўғирланганидан тўрт кундан сўнг касалхонага ётқизилди.