Ўш: уч йилдан бери газсиз шаҳар марказидаги Монуев кўчасига газ берилади

896



Монуев кўчасида яшаган 165 ҳўжалик уч йилдан бери газсиз яшаб келган. Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, марказий кўчадаги таъмирлаш ишлари боис зангори оловнинг берилиши тўхтатилган. Бир ҳафтадан сўнг аҳоли газ билан таъминланади, дейди мэрия.

Бу кўчада яшовчиларнинг айтишича, газ 2010 –йили бўлган миллий низо вақтида номаълум сабабларга кўра ўчирилган. Улар кўчадаги таъмирлаш ишларининг газнинг йўқлигига ҳеч бир алоқаси йўқлигини билдиришди.

Йўл қуриш ишлари шу йилнинг майида бошланган.

«Ўша воқеада газ қувурлари шикастланган. Шундан бери бизнинг эл бошчиларимиз тегишли одамларга мурожаат қилган, ўша вақтда келиб, газ ҳисобларини текшириб кетишган, ундан кейин ҳеч ким келгани йўқ. Газнинг ўчирилишига ҳеч қандай сабаб йўқ, яшовчиларнинг қарзи ҳам йўқ”, - дейди турғун Омат Абидова.

Абидова эл бошчилари бир неча бора шаҳар газ бошқармасига мурожаат қилган, бироқ бундан ҳеч бир натижа чиқмаганини қўшимчалади.

Жаркын Хаджахунов уч йилдан бери зангори олов ўрнига электр энергиясидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Ўш мэриясининг шаҳар қурилиш, туризм ва мунципиал бўлинмаси бошчиси Таирбек Муратов Монуев кўчасидаги газ йўлни таъмирлаш ишлари бошлангандан кейин тўхтатилганини билдирди.

Унга кўра, газ билан таъмирлаш ишлари бир ҳафтадан сўнг тамомланади.

Газ хўжалик бошқармалиги бу кўчага газ ўтказгичларини олиб келиши учун мэрия тарафидан 163 минг сом бўлинган.

Монуев кўчасини узайтириш учун Масалиев проспектидан Ак-Буура кўчасига қадар бўлган ер майдонида 22 уй бузилган. Бузилган уйларнинг эгаларига мэрия моддий товон тўлаб, “Ўн Адир” шаҳарчасидан ер бўлиб берди.