“Интерфакс” ахборот агентлиги янги Apple — iPad Mini планшет компьютерлари савдоси ҳали бошланмади, аммо компания сайтларидаги бутун дунё бўйлаб аввалдан буюртмалар режадаги заҳиралар етарли эмаслигини кўрсатмоқда, деб хабар беради.
Apple iPad Miniни 23 октябрда тақдим этди ва аввалдан буюртмалар олишни 26 октябрда бошлади. Ўшанда планшетни етказиб бериш муддати (сотувлар бошланиш санаси) 2 ноябрь деб кўрсатилганди, бироқ 29 октябрь тонгидаёқ АҚШ, Канада, Буюк Британи, Германия, Испания, Австралия ва Сингапурдаги Wi-Fiли янги мослама эгаси бўлишни хоҳловчиларга 2 ноябрдан сўнг яна икки ҳафта сабр қилиш сўралди. Apple бу даражадаги талабни қондира олмайди, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.
Австралиядаги NDTV журналистларининг баҳосига кўра 16 Гбли оқ-кулранг модель ўзгача талабга эга, бу моделни бошқалари каби 2 ҳафта эмас, 2-3 ҳафта кутишга тўғри келади.
Гонконг(Хитой)ликлар ҳар қандай ҳажмдаги, аммо қора рангдаги моделларни афзал кўришади. Уларга буюртма бериш эса оқ iPad Mini харидорга 2 ҳафтадан кейин жўнатилиши кутилаётган ҳозирги вақтда имконсиз.
4G/LTE тармоқларига уланувчи моделлар камроқ сўралмоқда, ва бу ҳолни аналитиклар табиий деб ҳисоблашади, чунки у қимматроқ. АҚШда Wi-FI ва Wi-Fi+4G/LTE вазифаси мавжуд ўхшаш моделлар нархидаги фарқ 130 $. Энг арзон iPad Mini 329 $ туради.
Appleнинг янги планшети экрани диагонали7,9 дюйм (20,1 см), қалинлиги 7,2 мм ва оғирлиги 0,3 кг.