Ўш шаҳар мэрияси Ўзбек миллий маданий марказининг ер участкаси ва қуриб битказилмаган биносини “судлашиб” қўлга киритди. Марказ вакиллари суд қарорини юқори инстанция маҳкамасига шикоят қилмоқчи.
Ўшдаги Қирғизистон халқлари Ассамблеяси қошидаги Ўш вилоят ўзбекларжамиятининг миллий- маданий маркази биногсининг қурилиши 15 йилдан бери давомэтмоқда. Қурилиш “хашар “ йўли билан олиб борилса-да, лекин ҳалигача
қурилиш якунига етмаганди.
Ўш мэрияси юридик бўлимининг етакчи мутахассиси Турдумамат Каримов судда 1997-йил 29-августдаги Қарор ўз кучини йўқотганлигининг тан олинишини ва ер участкасининг Ўзбеклар жамияти ихтиёридан олинишини сўранди.
Районлараро суд Ўш мэриясининг ер участкасини тортиб олиш тўғрисидаги даъвосини қониқтирди.
“Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг директории Иззатилло Раҳматиллаевнинг айтишича, миллий марказ ер участкасини олиш пайтида Ўзбек миллий- маданий марказининг раиси Даврон Собиров бўлган.
“Юридик жиҳатдан, бу [участка] Ўзбек миллий- маданий марказининг мулки бўлиб ҳисобланмаган. У [участка] Даврон Собировнинг мулки бўлган. [...]. Улар фирибгарлик йўли билан участкани умуман ўзларига ўзлаштириб олишган, юридик жиҳатдан бу Даврон Собировнинг хотини номига расмийлаштирилган», -деб тушунтирди Раҳматиллаев.
3,5 квадрат метрли мунозарали ер участкаси ва қисман қуриб битказилмаган бино шаҳарнинг Курманжан додҳо ва Алебастров кўчалари кесишган ерда ўрин олган бўлиб, Алимбек додҳо боғи ва С.Сатилганов номли вилоят кутубхонасининг ўртасида жойлашган.
“Бизни таклиф қилишмади”
Шу йилнинг февраль ойида мунозарали ер участкаси атрофидаги вазият рухсати бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд қароридан маълум бўлишича, Суд мажлисида Ўш вилоят Ўзбеклар жамиятининг раиси Даврон Собиров, Ўш шаҳар муниципиал мулк бошқармаси ва архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасидан вакиллар қатнашмаган.
Ўшдаги Эдвокаси марказидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбек миллий-маданий маркази судда участкага ҳуқуқий тасдиқловчи ва ҳуқуқий гувоҳлик берувчи хужжатларни тақдим этмаган.
Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий маркази президенти Абдурашид Хўжаевнинг таъкидлашича, бу иш бўйича материаллар уларнинг ижозатисиз судга ўтказилган.
Ўзбек миллий-маданий маркази раиси ва раҳбарияти маҳкама қарори устидан конституциявий шикоят беришмоқчи.
Муаллиф: Моҳичеҳра Тешабоева
Муҳаррирлар: Наталья Секерина и Азизилло Ўринбоев