«Утро» теледастури «Бешинчи» каналнинг қиммматлигидан НТСга кўчиб кетди

800



«Бешинча канал»даги «Твое утро» номли кўнгил очар дастури 13 февралдан НТС телеканали эфирида чиқа бошлади. Кўрсатув бош продюссери НТС эфир ҳаққининг яримини тўлашга рози бўлганини айтди. «Бешинчи» канал раҳбари теле-шоунинг сифати бузилиши туфайли шартнома узайтирилмаганини билдирди.

«Бешинча канал» ҳамда мазкур каналдан эрталабки шоу учун эфир вақтини сотиб олгаётган «Ракета ТВ» ижодий уюшмаси ўртасидаги шартнома 2012 йилнинг январида ўз ниҳоясига етгани туфайли, 13 февралдан кўрсатув НТС телеканалида кўрсатила бошлади. НТС раҳбариятига кўра, рталабки соат еттидан то соат ўнгача намойиш қилинадиган «Твоё утро» кўрсатуви олиб борувчилар ўзгартирилмайди.

«Бешинчи канал» ёпиқ ҳиссадорлик жамияти бош директори Евгения Бердникова «Клооп»га берган интервьюсида шартноманинг тўхтатилишига сабаб шоунинг сифати пасайишида эканини айтди.

«Биринчидан сўнгги ярим йил ичида чиққан «Утро» кўрсатуви шартномада келишилган сифат даражасидан кескин фарқ қилади. Дастур сифати муаллифлар томонидан бизга бошдан ваъда қилинганига нисбатан анча пасайиб кетди», - деди Бердникова.

«Бешинчи» раҳбари ҳозирда улар телеканали давлат тилида олиб бориладиган тонги дастурни ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлигини айтди.
«Утро» дастури тўлиқ рус тилида олиб борилган ва шундайлигича давом этдирилиши кутилмоқда.

Шоуни бошловчилар Давид Орбелиани, Евгений Губин, Максим Полетаев, Ассол Молдокматова ва Айгул Куманова олиб боришда давом этадилар.

НТС ҳаражатлар ярмини ўз зиммасига олади

Кўрсатув бош продюссери Равшан Личано «Клооп» мухбирига эфир вақти «анча қиммат» эканлиги туфайли бошқа телеканалга кўчиб ўтишга тўғри келганини билдирди.

«Биз эфирга чиқадиган вақт [эрталаб соат 7 дан 10 гача] бўлгани учун ижара ҳаққини тўлай олмаймиз.[...] Ушбу лойиҳа «Ракета ТВ»га тегишли бўлганлиги учун, бутун «Утро» тўлалигича кўчиб ўтди. Умуман олганда бу ягона сабаб ва бошқа муаммолар бўлган эмас», - дейди Личано.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа ҳаражатларининг ярмини НТС телеканали қоплаши эвазига дастур муаллифлари «камроқ таваккал» қилади.

«Утро на пятом» бизнинг пулларимиз эвазига қилинаётган эди ва бешинчи канал бизга реклама жойлаштириш имкониятини берар эди. […] НСТ даромаднинг ўн фоизинигина сўраяпти – шу тартибда ишласак камроқ таваккал қилган бўлар эдик», - дейди шоу раҳбари.

Дастур ҳақидаги фикрлар

@abakiroff номии остидаги «Твиттер» фойдаланувчиси «Утро» студиясидаги суратлар сифати «унчалик яхши эмас» деб танқид қилиб - твиттерчи ўзига орқа томондаги ракурслар ёқмаганини айтган.

«Твиттерчи» @dyrain кўрсатив студиясининг умумий рангини «ёмон эмас» лекин «бўшроқ» деб ҳисоблади.

Қирғизистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси текширув ва профилактика маркази раиси Елена Аилчиева «Фейсбук»да «Утро на пятом» теледастури маҳаллий каналлардаги тонгги дастурлар орасида энг яхшиси эди деб ёзди.

Блоггер Мурат Алайчиев «Утра на пятом» дастури маъмурияти реклама роликларини «ниҳоят даражада ёмон» деб танқид қилди - унинг сўзларига кўра қирғизистонликлар учун Қирғизистонда ишлаб чиқарилмайдиган ичимлик ва автомобиллар ҳақидаги реклама роликлари - тамоша қилишга арзимайдиган нарса.

«Мен антиамерикачи эмасман, аммо эфир бизнинг қирғиз жамиятига хос бўлиши тарафдориман. Агарда сиз аудоториянгизни етарлича билимли ва ўқимишли деб ҳисобласангиз, ҳеч бўлмаганда сифатли роликларни эфирга узатинг », - норозилик билдиради Алайчиев.

Телекўрсатув олиб борувчиси Евгения Губина «Клооп» га берган интервьюсида янги студияда «кўринишни тузатиш» кераклигини айтди.

Маҳаллий шоу

Бешинча каналнинг тўғридан-тўғри эфиридаги биринчи тонги дастур 2001 йилда пайдо бўлган бўлиб – ўшанда у «Отличное утро» номи остида каналнинг ўзига қарашли эди.

2010 йилнинг 7 апрелидаги давлат тўнтарилишидан сўнг кўрсатув намойиши тўхтатиб қўйилган эди. Бир ой ўтиб «Бешинчи канал» эфирида Равшан Личано бошчилиқ қилган «Утро на пятом» теледастури пайдо бўлди.

Уч соат давомида дастур олиб борувчилари турли ҳил янлигилик ва кўнгил очар саҳифаларни намойиш этиб, студияга меҳмонларни таклиф этар, тамошабинлардан мактуб ва қўнғироқлар қабул қилиб, танловлар уютиштирар эдилар.

Лойиҳа бош продюссери сўзларига кўра, ҳозирча НТС телеканалига кўчган шоу дастурига ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмаган.

Қирғизистонликлар ушбу телекўрсатувдан ташқари, бошқа бир неча маҳаллий телеканаллар тонгги дастурларини томоша қилишлари мумкин - уларнинг аксарияти қирғиз тилида олиб борилади.

Ҳурматли муштарий, сиз телеканаллар орқали эрталаб қайси дастурларни томоша қиласиз? НТСдаги «Твое утро» эфирини томоша қилиб кўрдингизми? Ўз шарҳларингизни қуйида қолдиринг.